Қирғизистон нафақа пулини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда

Нафақа пули миқдори ҳар йили 1 октябрдан бошлаб оширилиб, яшаш минимумидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Ҳозирда у 7100 сомни ташкил этади, деди Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев Жогорку Кенеш қўмитасининг қўшма йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, келгуси йилда Ижтимоий жамғарма билан биргаликда пенсия миқдорини сезиларли даражада ошириш мақсадида жамғарманинг даромад қисмини ошириш масаласи кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, Ижтимоий жамғарма раиси Бактияр Алиев келгуси йилнинг биринчи ярмида суғурта тўловларини йиғиш натижаларига кўра пенсия миқдори қанчага ошиши маълум бўлишини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ