2026 йилда Россияга Ҳиндистондан қирқ минг ишчи келади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Президентнинг барқарор ривожланиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Борис Титов маълум қилди, деб хабар беради ДW.
Титовнинг сўзларига кўра, Россия иш берувчиларининг ҳинд мигрантларига қизиқиши сўнгги йилларда «сезиларли даражада ошди» ва бу мамлакатдаги ишчи кучи етишмовчилигини қисман қоплаши мумкин.
2022 йилда Ҳиндистон фуқароларига тахминан 8000 та иш рухсатномаси берилган бўлса, бу рақам 2023 йилда 14000 тага, 2024 йилда эса 36000 тага ошди. 2025 йилда виза мамлакатларидан ишчиларни жалб қилиш учун умумий квота деярли 235000 тани ташкил этади, тахминан 72000 та иш ўрни ҳиндлар учун махсус ажратилган.
Ҳиндистон учун меҳнат миграцияси валюта тушумларининг асосий манбаи ҳисобланади: 2024 йил охирига келиб, мамлакатга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 129 миллиард долларга етди.