17 декабр куни Президент Садир Жапаров Ўш вилояти, Қора-Кулжа тумани, Коо-Чати қишлоғидан келган 4-синф ўқувчиси Нурзамон Алмазбековни қабул қилди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Нурзаманнинг қийин шароитларга қарамай мактабга кетаётгани акс этган видео жойлаштирилган эди.
Бу манзара Президентнинг эътиборини тортди ва у ўқувчининг билим олишга бўлган иштиёқини юқори баҳолади.
Давлат раҳбари Нурзамонни президент қароргоҳига таклиф қилиб, ўзи шахсан қабул қилди ва совғалар топширди. Шунингдек, ўзининг мобил телефонини ҳам совға қилди.
Давлат раҳбари бу воқеа унга болалигини – чекка қишлоқда қор остида мактабга борган кунларини эслатганини айтиб, Нурзаманга муваффақият тилади.