Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигининг хорижий фуқаролар учун вақтинчалик сақлаш марказига ташриф буюришди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда марказда Қирғизистоннинг 40 нафар фуқароси сақланмоқда. Консуллик ходимлари улар билан учрашиб, уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.
Қўлга олинганларнинг 15 нафари яқин кунларда ҳаво йўли орқали Қирғизистонга жўнатилади. Бундан ташқари, текшириш давомида яна 8 нафар қирғизистонлик Асбестовский бўлимида сақланаётгани маълум бўлди.
Бош консуллик чет элдаги фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларини давом эттиришини маълум қилди.