Ўшда эски кўприк зинапоялари таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги Р. Абдикадиров кўпригининг Ўзган кўчаси томонидаги зинапоялари капитал таъмирдан чиқарилиб, бугун расман фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, кўп йиллар давомида таъмирланмаган ва хавфли ҳолатга тушиб қолган зинапоялар шаҳар мэри Женишбек Токторбаевнинг буйруғи билан тўлиқ таъмирланди. Таъмирлаш ишлари доирасида зинапоялар гранит тошлар билан қопланиб, усти замонавий усулда ёпилди.

Пиёдаларнинг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши учун барча шароитлар яратилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ