Ўш ва Хўжандда бош консулликлар очилади

ТИВ ва Тожикистон элчиси Ўш ва Хўжанд шаҳарларида консулликлар ташкил этиш масаласини муҳокама қилишди

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик департаменти директори Сейтек Жумакадир уулу 17 декабр куни Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчиси Назирмад Ализода билан учрашди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув давомида томонлар қирғиз-тожик консуллик ҳамкорлиги масалаларини, жумладан, икки мамлакат давлат раҳбарларининг Ўш ва Хўжанд шаҳарларида бош консулликларни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларини амалга оширишни муҳокама қилишди. Шунингдек, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича операцион ҳамкорликни ҳам муҳокама қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ