Қорасувдаги “Интимак” назорат ўтказиш пункити ишга тушади

Бугун, 18 декабр куни Ўш вилоят раҳбари Аманкан Кенжебаев Қорасув туманига навбатдаги ишчи ташрифини амалга оширди.

Ташриф якунида у Ўзбекистон билан чегарадош Савай қишлоғида жойлашган «Интимак» назорат-ўтказиш пунктига ташриф буюрди, уни ишга тушириш масаласини муҳокама қилди ва тегишли раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати билдирди.

Бундан ташқари Ала-Тоо қишлоқ ҳудуди қошидаги Қашқар-Қишлоқ қишлоғида қурилаётган марказлаштирилган канализация тизими лойиҳаси билан танишди. Сўнгра Қорасув шаҳридаги темир йўл станциясига борди.

Шунингдек, Қорасув бозорига тегишли 13 гектарлик ер участкасини савдо ва логистика марказига айлантириш масаласини кўздан кечирди. Эркин қишлоғидаги омборда сақланаётган заҳарли моддаларни бошқа ҳудудга ўтказиш масаласи билан танишди ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ