Қирғизистонда энергетика тақчиллиги бўлмайди. Шунчаки тежашингизни сўраяпмиз, – деб ёзди Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, аввалгидек, қишда қўшни давлатлардан 3 сомдан импорт қилиниб, 1 сом 37 тийиндан халққа берилмоқда.
“Ўртадаги фарқ яна “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” ОАЖ елкасига қарз бўлиб тушмоқда.
Шунинг учун президентимиз “импортни иложи борича камайтириб, энергияни тежамкорлик билан фойдаланинглар, келаси йил қолган 25 миллиард сом қарздан қутулинглар”-деган вазифани юклади.
Бу йил биз қарздан бутунлай халос бўлиб, фойда кўришни бошлаймиз. Биз 2028-2029 йил қишида импортни тўхтатишни режалаштирмоқдамиз”, -деб ёзди Ибраев.