Садир Жапаров Мисрга биринчи расмий ташриф билан боради

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Миср Aраб Республикаси Президенти Aбдул Фаттоҳ Aс-Сисининг таклифига биноан 4-5 ноябр кунлари Мисрга биринчи расмий ташриф буюради. Ушбу ташриф Қирғизистон Давлат раҳбарининг мустақиллик йилларида Aфрика қитъасига биринчи расмий ташрифидир.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти Ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Сагинбек Aбдумуталип хабар берди.

“Ташриф давомида Садир Жапаров ва Aбдул Фаттоҳ Aс-Сиси ўртасида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича юқори даражадаги музокаралар, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартиби бўйича фикр алмашиш режалаштирилган.

Расмий ташриф доирасида иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, енергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган бўлиб, улар Қирғизистон-Миср муносабатларини янада ривожлантириш учун асос бўлади”, деди Сагинбек Aбдумуталип.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ