71 ёшли она донор бўлди: Ўш давлат университети клиникасида буйрак трансплантацияси операцияси

17 октябрь куни Ўш давлат университети тиббиёт клиникасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича иккинчи муваффақиятли операция ўтказилди.

Маълумотларга кўра, Тошкўмир шаҳрида яшовчи 45 ёшли аёлга 71 ёшли онаси донор бўлиб, бир буйрагини берган.

Операция замонавий лазер усулида қўшимча жарроҳлик кесмаларсиз амалга оширилган ва бемор танасига етказилган зарар минимал бўлган.
Ҳозирда она ва қизнинг аҳволи барқарор.

Операцияни тажрибали шифокор Бексултан Сейитбек уулу Россиядан таклиф этилган мутахассислар билан биргаликда амалга оширди. Уларнинг фикрича, 71 ёшда донор бўлиш тиббиётда жуда кам учрайдиган ҳолат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 май куни Ўш давлат университети клиникасида биринчи буйрак трансплантацияси операцияси муваффақиятли ўтказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ