Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон электр энергияси етказиб бериш бўйича протокол имзолади

Чўлпон-Отада энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2026 йил баҳоригача электр энергияси етказиб бериш бўйича протокол имзоланган.

Ҳужжатнинг асосий мақсади Тўқтўғул сув омборидаги сувни сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш мақсадида куз-қиш мавсумида Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича томонларнинг мажбуриятларини белгилашдан иборат. Бундан ташқари, Қозоғистон энергетика тизими орқали Россиядан Қирғизистонга электр энергияси транзити ва Ўзбекистон энергетика тизими орқали Туркманистондан Қирғизистон Республикасига электр энергияси транзити шартлари келишиб олинди.

Бундан ташқари, учрашув чоғида Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида электр энергияси етказиб бериш бўйича икки томонлама протокол имзоланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ