“Эне-Сой” янги участкасида 280 та замонавий уй-жой ноябр ойи охиригача қуриб битказилади. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд чоғида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, уйлар аллақачон чекка ҳудудларда қурилмоқда. Улар орасида пойдевори эндигина қўйилаётганлар ҳам бор. Улар билан бирга мактаб, болалар боғчаси, ФАП ва бошқа ижтимоий муассасалар ҳам қурилиши режалаштирилган.
Шаҳар умумий майдони 54 гектарда қурилади.
Мазкур уй-жойлар шаҳардаги уй-жойлари бош режага мувофиқ, йўллар кенгайтирилиб, ариқлар қирғоқлари очилганда бошқа жойларга кўчириладиган фуқаролар учун қурилмоқда.