Ўшдаги “Касиет” ва “Авангард” тиббиёт марказлари давлат тасарруфига ўтказилди

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Қорасув туманида жойлашган “Касиет” ва “Авангард” тиббиёт марказларининг ер участкаларини ноқонуний олиб қўйиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Чон-Сари-Ой қишлоқ ҳукуматига қарашли ер участкаларини давлат тасарруфидан олиб қўйишдаги коррупция факти бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Судланувчилардан бирининг мол-мулкини текшириш натижасида фуқаро Г.А.Н. ва унга алоқадор шахслар, 2005-2007 йилларда ноқонуний суд қарорлари ва қалбаки ҳужжатлар асосида ер участкалари шаҳар мулкидан олиб қўйилгани юқорида кўрсатилган тиббиёт муассасаларида аниқланган.

Олиб борилган тезкор тергов тадбирлари натижасида “Касиет” тиббиёт маркази Ўш шаҳар мэрияси балансига ўтказилди. Шунингдек, “Авангард” шифохонаси Қорасув туман давлат маъмурияти балансига қайтарилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ