Германия Қирғизистонга 500 000 евро беради

БМТнинг Ривожланиш дастури (ПРООН) билан Германия элчилигининг ўртасидаги имзоланган битимга мувофиқ, олмон ҳукумати 500 000 евро ажратиб бермоқда.

Келишув БМТнинг Ривожлантириш дастурининг Қирғизистондаги доимий вакили Луиза Чемберлен ва Германиянинг элчиси Моника Айверсен Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекованинг иштирокида имзоланган. Бу ҳақда БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

Маблағлар БМТ томонидан амалга оширилаётган «Қирғизистондаги сайловларни қўллаб-қувватлаш» дастури доирасида тақдим қилинмоқчи.

Дастур химоясиз қатламнинг, аёллар, ёшлар, ногиронлар, миллий озчиликлар ва муҳожирларнинг овоз бериш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Қирғизистонда 2020-йилнинг 4-октябрида парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ