Кара-Кулжада хотинини калтаклаганликда гумон қилинган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Кара-Кулжа туманида оилавий низо натижасида аёл тан жароҳатлари олгани бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, туман яшовчиси милицияга мурожаат қилиб, эри уни калтаклаганини хабар қилган.

Тергов давомида аёл оилавий низо натижасида жароҳат олгани аниқланди.

Жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳимоя ордери чиқарилди ва суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Мутахассислар унинг жароҳатларини соғлиққа қисқа муддатли зарар етказган енгил тан жароҳатлари деб баҳоладилар.

Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг «Соғлиққа енгил зарар етказиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Кейинчалик жабрланувчи экспертиза хулосасидан норозилигини билдириб, қўшимча комиссия экспертизаси тайинлашни сўради.

Ҳозирда унинг илтимоси кўриб чиқилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ