Ўш мэри “Асан-Усон” болалар боғчасида таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

Бугун, 19 декабр куни Ўш мэри Женишбек Токторбаев “Асан-Усон” болалар боғчасига ташриф буюрди ва қурилиш ва таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси маълумот берди.

Унга кўра, муассасанинг деразалари тўлиқ алмаштирилиб, бинонинг ташқи кўриниши таъмирланмоқда.

Шаҳар раҳбари бажарилаётган ишларнинг сифатига эътибор қаратиб, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ