Ўшда марказий стадион атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади

Ўш шаҳрида А. Суюмбаев номидаги марказий стадионнинг кириш қисми ва атрофи ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади.

Шаҳар мэрияси маълумотларига кўра, стадион атрофида хусусий шахслар томонидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган, натижада тартибсиз қурилишлар олиб борилган.

Ҳозирда ноқонуний иншоотлар бузиб ташланган, ҳудуд тозаланган ва асл ҳолатига қайтарилган.

Ўш ҳудудий шаҳарсозлик ва архитектура бошқармаси стадион кириш қисмини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича эскиз лойиҳасини тайёрлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ