Ташиев 1-декабргача фохишахоналарнинг барчасини ёпишни топширди

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев 1 декабрдан (аниқроғи эртадан) бошлаб Қирғизистон ҳудудида бир дона ҳам интим хизмат кўрсатувчи тармоқ бўлмаслигини билдирди. Бу билдирувни Ташиев бугун 30 ноябрда МХДҚнинг Иссиқкўл вилояти бўйича Балиқчи шаҳар бошқармасининг янги биноси очилишида маълум қилди. Махсус хизмат бошчиси ҳозирда МХДҚнинг ходимлари учун «фуқароларга интим хизмат кўрсатувчи ҳар қандай кўнгилочар жойларни, ҳаммом мажмуаларини ва фоҳишахоналарни ташкил қилишдаги ноқонуний…

Батафсил...

Боткен: Самаркандек қишлоғида 75 ўринли шифохонанинг қурилиши якунланди

Боткен вилоятининг қирғиз-тожик чегарасига яқин жойлашган Самаркандек қишлоғида 100 млн 56 минг сомга қурилган касалхона яқинда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Клооп»га 30 ноябрда Боткен вилоят маъмурияти билдирди. Маълумотга кўра, касалхона 75 ўринга мослаштирилиб, унинг қурилиши Президент фонди томонидан молиялаштирилган. Ҳозирда касалхона керакли жиҳозлар билан таъминланди. Боткен туман маъмуриятининг маълумотига кўра, Самаркандек қишлоқ ҳукуматида 15 минг аҳоли истиқомат қилади. Бунгача Қадамжой…

Батафсил...

МХДҚ: Лайлак туманида жами 1 млн 870 минг сомлик контрабанда мол қўлга олинди

Боткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Арка қишлоғида умумий қиймати 870 сомдан ортиқ миқдордаги контрабанда молларини юклаган икки ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда 30 ноябрда МХДҚдан билдиришди. Маълумотга кўра, жорий йилнинг 16 ноябрида Арка қишлоғида жойлашган омборхонадан хорижий давлат рақамидаги Hyundai Porter машинасидан қиймати 870 минг сомдан ортиқ қандолат маҳсулотлари аниқланган. Ушбу иш юзасидан 31 ёшдаги қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди. Шу билан…

Батафсил...

«Қорасув ва «Дордой» бозорларининг тадбиркорлари НКМдан фойдаланишдан озод этилади

29 ноябрда Қорасув бозорининг тадбиркорлари назорат касса машиналаридан мажбурий равишда фойдаланишга қарши митингга чиқишди. Солиқ хизмати бу бозорнинг тадбирлари НКМдан озод қилинишини билдирди. «Солиқ қонунларига кўра, стратегик объектларга кирган бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ўзгача солиқ режимида ишлай олишади. Ҳозирда стратегик объектларга “Дордой” ва “Туратали халқ бозори” (Қорасув) бозорлари киради», — дейилади билдирувда. Муассасадан тадбиркорлар 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзгача…

Батафсил...