Боткен: Самаркандек қишлоғида 75 ўринли шифохонанинг қурилиши якунланди

Боткен вилоятининг қирғиз-тожик чегарасига яқин жойлашган Самаркандек қишлоғида 100 млн 56 минг сомга қурилган касалхона яқинда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Клооп»га 30 ноябрда Боткен вилоят маъмурияти билдирди.

Маълумотга кўра, касалхона 75 ўринга мослаштирилиб, унинг қурилиши Президент фонди томонидан молиялаштирилган. Ҳозирда касалхона керакли жиҳозлар билан таъминланди.

Боткен туман маъмуриятининг маълумотига кўра, Самаркандек қишлоқ ҳукуматида 15 минг аҳоли истиқомат қилади.

Бунгача Қадамжой туманига қарашли Учқўрғон қишлоғидаги беш йил олдин бошланиб, кейин қурилиши тўхтаб қолган касалхонанинг биноси 31 августда фойдаланишга топширилгани айтилган. Бинонинг қурилишига давлат бюджетидан 58 млн сом берилиб, уни Молия вазирлиги молиялаштирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ