Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова тергов изоляторига (СИЗО) жўнатилди, у Бишкекнинг Свердловск туман суди қарори билан 12 майга қадар ҳибсда сақланади. Бу ҳақда Kloop.kg нашри хабар берди. Карасартова Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми («Оммавий тартибсизликлар») билан айбланган. Бишкек шаҳар суди ҳуқуқ ҳимоячиси «оммавий тартибсизликларга кўмаклашганлик»да гумон қилинаётганини тушунтирди. 16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси туман судида бўлиб ўтган мажлисда ҳибсга…
Батафсил...Bo'lim: Инсон ҳуқуқлари
Олий суд Жўмарт Карабаевнинг даъвосини қаноатлантирмади
Қирғизистон Олий суди Жўмарт Карабаевнинг Миллий фанлар академиясидан бўшатилиш қонунийлигини шубҳа остига олувчи даъвосини кўриб чиқди ва Бишкек шаҳар судининг унинг талабларини рад этган қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда «Қилим Шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Facebook’да хабар берди. Карабаев ўзининг ишдан бўшатилиши қонунийлигига қарши даъво киритган эди. 5 февралда Ленин туман суди унинг талабларини рад этди, 17 апрел куни эса…
Батафсил...Сиёсатчи Азимбек Бекназаровнинг қамоқ муддати 2 январгача узайтирилди
Бундай қарорни 31 октябрь куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди МХДҚнинг Тергов бошқармаси терговчисининг илтимосини қондирган ҳолда қабул қилди. Сиёсатчининг ўғли Руслан Бекназаровнинг айтишича, тергов давомида унинг отаси бирор марта ҳам сўроқ қилинмаган. Унинг фикрича, терговчилар Бекназаровнинг бойликларини қидириш билан машғул. Азимбек Бекназаров 12 сентябрь куни жиноий даромадларни легаллаштиришда (пул ювишда) гумон қилинганлиги сабабли қўлга олинган эди. Кейин Биринчи май…
Батафсил...Байроқни ҳимоя қилган Афтандил Жўрабеков жаримага тортилди
Бишкек шаҳрининг Ленин туман суди фаол Афтандил Жўрабековни 70 минг сом жарима тўлашга маҳкум қилди. Бу ҳақда «Қилим шам» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар берди. Суд уни оммавий ахборот воситалари ёки ахборот-коммуникация тармоқлари орқали ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олишга очиқ чақирганликда айбдор деб топди. Ҳукм кучга киргунига қадар Жўрабеков ҳудуддан чиқмаслик кафолати билан қолади. Илгари у уй қамоғида сақланган эди.…
Батафсил...Жоомарт Карабоев: Менда ҳокимиятни босиб олиш ёки оммавий тартибсизликка чақириш ғояси ҳам бўлмаган
Бугун Биринчи май туман суди Бишкекда Миллий фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Карабоевни ҳудуддан чиқмаслик кафолати билан озод қилди. Карабоев журналистларга унга ҳокимиятни зўравонлик йўли билан босиб олишга очиқ чақирувлар бўйича айблов қўйилганини маълум қилди. «Ўйлайманки, келгуси суд жараёнида ҳам тўғри ва қонуний қарор чиқарилади. Бугунги суд қарори тўғри, деб ҳисоблайман. Бироқ шуни таъкидламоқчиманки, мен ҳокимиятни босиб олиш ёки оммавий…
Батафсил...Фаол Зарина Торокулова жазо изоляторига ўтказилди
Ижтимоий тармоқлардаги постлари учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган фаол Зарина Торокулова кеча қамоқдан жазо изоляторига ўтказилди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси фаолнинг яқинларига таяниб хабар берди. Фаолнинг қизи Айман Рисбекованинг сўзларига кўра, онасининг юраги оғриган, лекин саломатлигидаги муаммоларга қарамай, Торокулова 15 суткага ШИЗОга (жазо изоляторига) қиритилган. Бу эса максимал етти кунлик жазодан анча узоқ муддатни ташкил қилади. «Аёллар ўз…
Батафсил...Ақин Аскат Жетиген қамоқда қийноққа учраганини билдирди
Аскат Жетигеннинг сўзларига кўра, 20 март куни ҳибсга олинганидан сўнг муассаса ходимлари уни уч кун қийноққа солган.«Азаттиқ» нашрининг хабар беришича, ақин бу бўйича Омбудсман ва Қийноқларнинг олдини олиш марказига мурожаат қилган. «Ток билан бир соат қийноққа солишди. Бу борада хат юбордим, ҳозирда Ҳарбий прокуратура ишни тергов қилмоқда», — деди у. Шунингдек, ақин видеода ўзига қўйилган айбловларга қўшилмаслигини, ҳокимиятни қўлга киритишга…
Батафсил...Омбудсман ҳукуматни чет элликларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди
Бу ҳақда омбудсман Жамиля Жаманбаева 21-майда парламентнинг қўмита йиғинида билдирди. Унинг айтишича, 18 майга ўтар кечаси бўлган воқеа чет элдан келган талабаларнинг хавфсизлигига таъсир қилмоқда. «Бу жанжан бўйича давлат идоралари тез орада ҳар томонла чораларни кўриши зарур. Ҳозирги вазиятни тартибга солишгина эмас, келажакда шундай воқеаларга йўл қўймаслик ҳам керак. […] Мамлакатнинг барча фуқаролари ҳамда меҳмонлари ўзларини хавфсиз сезувчи шароитни тузиш…
Батафсил...Барча нотижорий ташкилотлар икки ойнинг ичида «хорижий вакил» реестрига қайд бўлиши керак
Давлат ташкилоти низом 16 май куни қабул қилинганини қўшимча қилди. Энди мамлакатдаги барча нотижорат ташкилотлар икки ой ичида бу реестрга рўйхатдан ўтиши шарт. Садир Жапаров 2 апрелда «хорижий вакил» ҳақидаги қонунга қўл қўйган. Унинг айтишича, бу қонун фойдагина олиб келади, чунки «бари шаффоф ва бирдек берилган имкониятда ишлайди». Шунингдек Жапаров тижорий ташкилотларга ҳеч қандай таъқиб бўлмайди деб ишонтирган. Бундан кейин…
Батафсил...Ҳуқуқ ҳимоячиси: Қамоқдаги фаол Аспеков даволанишга муҳтож
«Аспеков юрак ишемик касаллигига чалинган, коронар артерия бйпасс операциясидан кейин у доимий равишда дори-дармонларни қабул қилмоқда. Шифокорларнинг сўзларига кўра, агар у юрак билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, олти ой ичида унга стент қўйиш керак бўлади. 7 май куни юрак хуружига учраган ва ТИЗОга тез ёрдам чақирилган. Шифокорлар «беқарор стенокардия (инфарктгача бўлган ҳолат)» ташхисини қўйишди ва уни зудлик билан касалхонага ётқизиш…
Батафсил...Ҳуқуқ ҳимоячиси Чупик: Россия чегарачилари Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини киритмаяпти
«Мамлакатга кириб келган мигрантларни оммавий ҳибсга олиш 24 апрелда бошланиб, 1 майга келиб Россия аэропортларида 4500 га яқин одам тўпланган, ердаги назорат пунктларида ҳам тахминан шунча одам тўпланган. Ҳибсга олинганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ярмига яқини Ўзбекистондан келган муҳожирлар, қолганлари асосан Қирғизистон фуқароларидир», — деб ёзади нашр ҳуқуқ ҳимоячисига таяниб. Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг аксарияти бир кун ичида қайтарилади,…
Батафсил...Қозоғистондаги «январь воқеалари»да қўлга олинган Викрам Рузахунов қийнаганлар ҳибсга олинди
Викрам Рузахунов қийноқлар остида Қозоғистон телеканалига “Қозоғистонга вазиятни издан чиқариш учун келганини ва бунинг учун 200 доллар ҳақ олганини” айтишга мажбур бўлган. Олмаота шаҳрида 2022 йилдаги «январь воқеалари» пайтида асоссиз равишда қўлга олинган қирғизистонлик жаз пианисти Викрам Рузахуновни қийноққа солган 4 нафар қозоқ полициячиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда санъаткорнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. “Тергов ҳолис ва адолатли тарзда мантиқий…
Батафсил...Freedom House: Марказий Осиё республикалари «авторитар режимли» давлатлар мақомини сақлаб қолмоқда
Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа ва Осиёнинг 29 давлатидаги демократия даражасини баҳоловчи «Ўтиш даври мамлакатлари» йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботдан кўриниб турибдики, Марказий Осиёнинг барча постсовет республикалари «авторитар режимли» давлатлар мақомини сақлаб қолган. ℹ️ Мутахассислар аҳолининг мамлакатни бошқаришдаги иштироки даражасини етти балллик тизим ёрдамида баҳолайди, бунда етти балл давлат ва жамият демократиясининг максимал даражаси, бир балл эса минимал ҳисобланади. «Авторитар режим» зонасидан…
Батафсил...Қирғизистонда фаол Зарина Тўроқуловага қўлланган шартли жазо қамоққа алмаштирилди
Аввалроқ Первомайский туман суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ бу жазони шартли назоратга алмаштирган эди. Бишкек шаҳар суди 5 апрель куни фаол Зарина Тўроқуловага нисбатан қўлланган пробация назоратини қамоқ жазосига алмаштирди. Бу ҳақда фаолнинг адвокати Акмат Алагушев Озодлик радиосининг қирғиз хизматига маълум қилди. Аввалроқ Первомайский туман суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ бу жазони…
Батафсил...Бишкек марказида намойиш ўтказишга тақиқ яна чўздирилди
«Ҳукумат маҳалласи» ҳисобланмиш Первомайский тумани ҳудудида намойишларни ўтказиш яна уч ойга тақиқланди. Туман ҳудудида ҳар қандай намойишлар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги Первомайский туман судининг 2022 йил мартидаги қарори 2024 йилнинг июнигача кучда қолади. Туман ҳокимиятининг тегишли даъвоси 29 март куни Первомайский туман суди томонидан қондирилди. Первомайский тумани Бишкекнинг марказий тумани бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд…
Батафсил...Бишкекдан экстрадиция қилинган фаол Россияда колонияга жўнатилди
У экстремистик жамоа аъзоси бўлганликда айбдор деб топилди. Москванинг Мешчанский туман суди “Сўл муқовамат” ҳаракати фаоли, Лев Пономаревнинг “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг собиқ матбуот котиби Алена Криловани умумий режимдаги колонияда 2 йил қамоққа ҳукм қилди. У экстремистик жамоа аъзоси бўлганликда айбдор деб топилди. Фаол ёзда Россиядан Бишкекка қочиб, у ерда қочқинлик мақомини сўраганида қўлга олинган ва Россияга қайтарилган. 2021 йилда…
Батафсил...Қийноққа солинган Асел Ногойбоева иши бўйича тергов ниҳоясига етди
36 ёшли Асел Ноғойбоевани сентябрда собиқ эри қаттиқ калтаклаб, қулоқлари ва бурнини кесиб ташлаган эди. Полиция Асел Ноғойбоевани собиқ турмуш ўртоғи бешафқатларча қийноққа солганлиги борасидаги терговни якунлади. Бу ҳақда Озодликка жабрланувчининг адвокати Индира Саутова маълум қилди. 36 ёшли Асел Ноғойбоевани сентябрда собиқ эри қаттиқ калтаклаб, қулоқлари ва бурнини кесиб ташлаган эди. Бу воқеа қирғиз жамиятини жунбушга келтирган. Собиқ эр, кейинчалик…
Батафсил...Бишкекдаги ҳуқуқбонлар кинофестивалида яна бир фильм намойиши тақиқланди
«Қирғизтасмаси» давлат киномаркази режиссёр Алиса Коваленконинг «Мы не угаснем» фильмини намойишига рухсат бермади. Фильм инсон ҳуқуқларига бағишланган XVII “Бир дунё – Қирғизистон 2023” халқаро ҳужжатли фильмлар фестивалида намойиш қилиниши керак эди. Аввалроқ «Қирғизтасмаси» давлат киномаркази режиссёр Барбара Купистининг Россиянинг Украинага тажовузининг оқибатлари ҳақидаги «Уруш даври қайдлари» ҳужжатли фильмини тақиқлаган эди. Тақиққа “фильмда экстремистик тусдаги саҳналар мавжудлиги” сабаб сифатида айтилган. «Қирғизтасмаси»…
Батафсил...«Айб қўйганларнинг ўзлари — аҳмоқлар» — блогер Жекшеналиев жиноий иши ҳақида
27-ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судида «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича айбланаётган 20 ёшли фаол ва блогер Ирис Жекшеналиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш давом эттирилди. Суд мажлисида Жекшеналиев ўзи сўз олди. Ўзига қарши қўйилаётган айбни «абсурд» деб атаб, терговда ҳеч қандай далил йўқ деди. У судья уни оқлаб, судьяни адаштирган прокурорни жавобгарликка тортиш керак деб ҳисоблайди. «Айблов асоссиз ва бу…
Батафсил...Расмийлар «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали дастуридан иккита фильм намойишини тақиқлашди
«Кыргызтасмасы» давлат кино маркази «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали ташкилотчиларига очиқ намойишларда иккита ҳужжатли фильм – италиялик Барбара Купистининг «Уруш давридан эслатмалар» ва украиналик режиссёр Алиса Коваленконинг «Биз йўқолиб кетмаймиз» фильмларини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Тимур Ортиқов Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «АКИpress». Адвокатнинг сўзларига кўра, кинофорум ташкилотчилари 17 октябрь куни «Кыргызтасмасы»га фильмлар дастури билан рўйхат юборган. Деярли бир…
Батафсил...