Қийноққа солинган Асел Ногойбоева иши бўйича тергов ниҳоясига етди

36 ёшли Асел Ноғойбоевани сентябрда собиқ эри қаттиқ калтаклаб, қулоқлари ва бурнини кесиб ташлаган эди.

Полиция Асел Ноғойбоевани собиқ турмуш ўртоғи бешафқатларча қийноққа солганлиги борасидаги терговни якунлади. Бу ҳақда Озодликка жабрланувчининг адвокати Индира Саутова маълум қилди.

36 ёшли Асел Ноғойбоевани сентябрда собиқ эри қаттиқ калтаклаб, қулоқлари ва бурнини кесиб ташлаган эди. Бу воқеа қирғиз жамиятини жунбушга келтирган. Собиқ эр, кейинчалик маълум бўлишича, аввал ҳам икки марта «зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши фигуранти бўлган экан, лекин икки ҳолатда ҳам енгил жазо олган.

Ҳуқуқбонлар ҳукуматдан “оилавий зўравонлик муаммосини иккинчи ўринга қўйишни тўхтатишни” ва бу аллақачон инқирозга айланганини тан олишни сўраган.

Қирғизистонда 2023 йилда 10 мингдан ортиқ маиший зўравонлик ҳолатлари қайд этилган, шуларнинг 95,7 фоизида жабрланганлар аёллардир. Қирғизистон кетма-кет иккинчи йил Марказий Осиё давлатлари орасида аёллар учун энг хавфли давлат деб топилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ