Бу йил президент Садир Жапаров Ўш шаҳрида 10 та янги мактаб қурилишига расман старт берди. Давлат раҳбари №2 Салижан Жигитов номидаги мактабга шахсан бориб, капсула қўйган бўлса, қолган таълим объектларининг қурилиши онлайн тарзда бошланган. Ушбу лойиҳалар Ўш шаҳрида таълим инфратузилмасини кенгайтириш ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилашга қаратилган. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан яна 7 та мактабнинг қўшимча корпуслари қурилиб, айримлари…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Бишкекда кўча жанжали иштирокчилари аниқланиб, милицияга олиб келинди
Бишкекнинг Тоголок Молдо кўчасида юз берган жанжал иштирокчилари милиция томонидан аниқланиб, бўлимга олиб келинди. Ушбу жанжал акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Бу ҳақда Биринчи Май тумани ички ишлар бошқармаси хабар берди. Ҳодиса 13 август куни содир бўлган. Икки эркак ўртасида юзага келган жанжал муштлашувга айланган. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, ҳолат рўйхатга олиниб, текширув бошланган. Милиция ходимлари…
Батафсил...Каналга ҳайвон ичак-чавоқларини ювганларга жарима солинди
Ўшда санитария меъёрларини бузган эркаклар жаримага тортилди Ижтимоий тармоқларда икки эркак каналга ҳайвоннинг ички аъзоларини юваётгани акс этган видео тарқалди. «Қуйи оқимда қанча одам бу сувни ичишини биласизларми?» дея мурожаат қилган видеомуаллиф қоидабузарларга. Ўш шаҳар мэрияси маълумотига кўра, муниципал инспекция санитария меъёрларини бузган фуқароларни аниқлаган. Маълум қилинишича, уларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, жарима солинган.
Батафсил...Мэр ўринбосари ижтимоий объектлар қурилиши билан танишди
Бугун Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова шаҳар ҳудудида қурилаётган ижтимоий объектлар — мактабларнинг қурилиш ишлари бориши билан танишди. Унинг давомида мэр ўринбосари Ж. Боконбаев номидаги мактаб, Сари-Зоо қишлоғидаги мактаб ҳамда К. Маткеримов номидаги мактаб қурилишларини кўздан кечирди. Масъул раҳбарлар объектларда амалга оширилаётган ишлар, қурилиш жараёни ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот бердилар. Масуда Айдарбекова қурилиш ишларининг сифатига…
Батафсил...Халқ билан очиқ мулоқот: муаммолар жойида муҳокама қилинди
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев тегишли шаҳар муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Қизил-Қишлоқ ҳудудий бошқармасидаги Алишер Навоий кўчаси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида аҳолини ташвишлантираётган қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, дастлаб компенсация масаласи бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, йўл ва муҳандислик инфратузилмаси, коммунал ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича аҳолининг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, Сулаймон-Тоғ…
Батафсил...Бишкекдаги автобусда жанжал оқибатида жабрланган аёл воқеа тўғрисида маълумот берди
Бишкекдаги автобусда қиз билан жанжаллашиб, жабрланган аёл воқеанинг тўлиқ видеосини эълон қилди. У ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари можарода уни айблаётганини таъкидлаб, воқеа қандай содир бўлгани ҳақида ўз версиясини айтди. «Автобусда ёнимда 80 ёшдан ошган кекса одамлар бор эди. Мен қиздан жой бўшатиб беришини сўрадим, у ўрнидан турди. Бир неча бекатдан кейин жой бўшади ва мен ўтирдим. Кейин кимдир телефони билан…
Батафсил...Ўш шаҳар ҳудудидаги ишлар мэрнинг шахсий назоратида
Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев бугун шаҳарда қурилиш ишлари олиб борилаётган бир қатор объектларни кўздан кечирди. Текширув давомида шаҳар раҳбари Жибек-Жолу муниципал ҳудудий бошқармасига қарашли №101 марказий кўчадаги йўл қурилиши билан танишиб, йўлни яна 1,5 километрга узайтириш ва барча ишларни юқори сифатда 10 кун ичида якунлашни топширди. Шунингдек, у ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Рейд доирасида ҳомийлар кўмагида…
Батафсил...Ўш шаҳрида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўш шаҳар ҳокимлигида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги директори Эдуард Кубатов билан учрашув бўлиб ўтди. Давлат агентлиги вакилини Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев қабул қилиб, шаҳарда туризм соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда Ўш шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш, меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, шаҳарга келаётган туристлар сонини кўпайтириш…
Батафсил...Ўш шаҳар куни муносабати билан масштабли халқаро бокс турнири ўтказилади
Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Қирғизистон профессионал бокс лигаси президенти Шайлообек Атазовни қабул қилиб, Ўш шаҳрида ўтказиладиган TURKSEN 3 халқаро профессионал бокс турнирини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Шаҳар куни муносабати билан ташкил этилаётган ушбу йирик спорт тадбири ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти кўмагида ўтказилади. Турнирда туркий дунё мамлакатлари ҳамда бошқа давлатлардан таниқли профессионал боксчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада бокс спортига…
Батафсил...Фойдаланишга ноқулай бўлган ҳудуд янги кўркам масканга айланмоқда
Ўш шаҳрида аввал бўш ва фойдаланилмай келган ҳудудда янги дам олиш масканининг қурилиши давом этмоқда. Яқин вақт ичида бу жой кўкаламзорлаштирилиб, шаҳар аҳолиси учун мароқли вақт ўтказишга мўлжалланган замонавий масканга айланади. Лойиҳа доирасида бу ерда болалар учун ўйин майдончаси, шахмат ўйнаш учун махсус жой ва велосипед йўлаги барпо этилмоқда. Бундан ташқари, дам олиш боғида жамоат ҳожатхонаси қурилиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида…
Батафсил...Непалда автобус устига улкан қоя тоши қулади
Непалнинг ғарбидаги Бажура округида улкан қоя тоғдан узилиб тушиб, Бхуках-Кхола ҳудудида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобусга урилиб кетди. Автобус жиддий шикастланган. Кадрларда қоя тоши бир неча сония ичида тўғридан-тўғри транспорт воситаси устига қулагани кўринади. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Батафсил...Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликликлар олиб келинди
Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонлик қурувчилар бугун дафн этилди. Марҳумларнинг жасадлари Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Хоразмдаги хонадонларига етказилган. Татаристон ҳукумати қурбонларнинг оилаларига 24 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлади.
Батафсил...Бишкекда автобус йўловчилари жанжаллашди
Бишкекда 11 август куни №2-йўналишдаги электробусда йўловчи аёллар ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳодиса Аламедин бозори ҳудудида юз берган. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг катта муҳокамага сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Свердлов тумани ички ишлар бошқармаси дастлабки терговга қадар текширув бошлади. Милицияга жанжал иштирокчиларидан икки нафари — 1963 йилда туғилган К.Ф. ва 1992 йилда туғилган П.А. олиб келинди. Кейинчалик воқеа…
Батафсил...С. Абдувалиев кўчаси янгиланиб, тантанали тарзда фойдаланишга топширилди
Ўш шаҳридаги Мамиров ва Р. Абдикадиров кўчаларини боғлаб турувчи С. Абдувалиев кўчаси тўлиқ янгиланиб, бугун шаҳар аҳолиси фойдаланишига топширилди. Кўп йиллар давомида таъмирланмаган, ёмғирли кунларда сув тўпланиб, ҳайдовчилар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирган кўча бугун замонавий ва кўркам қиёфага эга бўлди. Амалга оширилган ишлар доирасида узунлиги қарийб 1 километр бўлган йўл 12 метргача кенгайтирилди. Икки қаторли йўлга янги асфальт ётқизилиб, пиёдалар…
Батафсил...Бишкек мэрияси экин майдонини турар-жой массивига айлантиришни режалаштирмоқда
Бишкек мэрияси шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган, «160-контур» деб аталадиган экин майдонини босқичма-босқич турар-жой массивига айлантиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда айрим ер участкаларига белгилар қўйилган бўлиб, яқин кунларда йўл қурилиши ишларини бошлаш режалаштирилган. Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ушбу экин майдонида гектарлаб ерда қулупной ва малина етиштириб тирикчилик қилаётган деҳқонлар, ҳосили пишиб етилган бир пайтда ерлари буздирилиши мумкинлигидан хавотирда.
Батафсил...Ҳивада қовунлардан «Жалолиддин Мангуберди» поезди ясалди
Хива шаҳрида ўтган анъанавий қовун фестивалида энг ажойиб экспозицияларнинг бири — минглаб қовунлардан ясалган «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги поездининг улкан композицияси бўлди. Айнан шу поезд Тошкент билан Хивани боғлайди. Ўзига хос инсталляция фестиваль меҳмонларининг эътиборини дарҳол тортди ва унинг ёнида суратга тушишни истаганлардан узун навбат ҳосил бўлди. Фестиваль ҳар йили меҳмонларни Хоразмнинг машҳур қовун навлари билан таништириб, ярмаркалар, концертлар ва…
Батафсил...Россия байроғини таҳқирлашда айбланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтди
Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат рамзи туширилган гиламча сабабли муаммога учраган Ўзбекистон ватандоши Севара Мусаева бугун тонгда Тошкентга қайтди. Миграция агентлиги ходимлари халқаро аэропортда Севара Мусаевани кутиб олиб, у билан қисқача суҳбатлашди. Интервю чоғида у вазиятни қисқача изоҳлаб, ватанга қайтишга ёрдам берган барча масъул ташкилот ва шахсларга миннатдорлик билдирди. Эслатиб ўтамиз,…
Батафсил...Маҳмуд Ирмуҳамедов АҚШда олтин медални қўлга киритди
АҚШда ўтказилган халқаро сумо турнирида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Ирмуҳамедов ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди. Энг катта эътиборни унинг жангларидан бири тортди. Унда Ирмуҳамедов ўзидан қарийб уч баробар оғир рақибини мағлуб этди. Ушбу беллашув видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб томошабинлар эътиборини тортмоқда.
Батафсил...Бишкекдаги «Эски толчок» бозорида йирик ёнғин содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2026 йил 6 август куни соат 22:48 да Бишкек шаҳрининг Орозбеков кўчасида жойлашган, аҳоли орасида «Эски толчок» номи билан танилган бозорда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига олтита ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда тезкор штаб жалб этилган. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлигига оид маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Қўшимча маълумотлар…
Батафсил...Тўқмоқда эркак уч йил давомида аёл ва болаларни курак билан калтаклаб келган – у қўлга олинди
Тўқмоқ шаҳрида оилавий зўравонлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Чуй вилояти ИИББ маълум қилди. 3 август куни милицияга 33 ёшли шаҳар аёли мурожаат қилган. Унинг айтишича, 1988 йилда туғилган фуқаролик эри сўнгги уч йил давомида ўзига ва икки нафар вояга етмаган фарзандига мунтазам равишда зўравонлик қилиб келган. Аёлнинг сўзларига кўра, эркак уларни электр сими ва курак билан…
Батафсил...