Бугун, 20-майдан бошлаб, Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасида, Боткен вилоятида жойлашган учта назорат-ўтказиш пункти куну тун (24 соат) ишлай бошлайди. Бу ҳақда Чегара хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари узлуксиз иш режимига ўтди: «Қадамжой – автомагистрал»; «Чечме – автомагистрал»; «Оқ-Қия – автомагистрал». «Ўтказиш пунктларининг иш режимининг ўзгариши ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган. Ушбу…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Мамлакатда кучли ёғингарчилик кутилмоқда
Қирғизистон гидрометеорология хизмати 21-27 май кунлари учун мамлакат бўйича об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, ҳафтанинг кўп қисмида ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ёғиши, айрим ҳудудларда эса кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида ҳам беқарор об-ҳаво кутилмоқда. 21 май куни кечаси Ўш ва Жалолобод вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ, Баткен вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир…
Батафсил...Ўшда йирик кўмир конини ўзлаштириш ишлари борилмоқда
Ўш вилоятида йирик кўмир конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда, йиллик қазиб олиш ҳажми 900 000 тоннани ташкил этиши режалаштирилган. Ўтган йили Новқат туманидаги Беш-Бурхон конига тайёргарлик ишлари давомида 5000 тонна қаттиқ ёқилғи (қўшимча маҳсулот) ишлаб чиқарилган. Кўмирнинг умумий захираси 42 миллион тоннадан ошади ва инвестор аллақачон 25 миллион доллар сармоя киритган. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, кон мамлакат жанубини кўмир билан…
Батафсил...Шимол-жануб муқобил автомагистрали 1 июнда очилади
Шимол-жануб муқобил автомагистрали 1 июнда очилади. У июндан ноябргача транспорт ҳаракати учун очиқ бўлади. Йўл қишда тош қулаши туфайли ёпилади; у 2028 йилда тўлиқ ишга тушади. Энди сиз Жалолободдан Балиқчигача олти соатда — аввалгидан икки баравар тез — боришингиз мумкин.
Батафсил...Ўшда бир қатор муниципал ерлар ким ошди савдоси орқали ижарага берилади
Ўш шаҳар мэрияси шаҳардаги бир қатор муниципал ер участкаларини вақтинча ижарага бериш бўйича ким ошди савдоси эълон қилди. Маълумотга кўра, ерлар савдо павилионлари, мини-бозорлар, автотураргоҳлар ва бошқа тижорат объектларини ташкил қилиш учун бир йил муддатга берилади. «Керме-Тоо», «Жибек-Жолу», «Сулаймон-Тоо» ва «Толойкон» ҳудудларидаги ер участкалари ким ошди савдосига қўйилди. Энг қиммат лот «Керме-Тоо» ҳудудидаги Кўкум-Бий участкасида жойлашган 8 минг квадрат метрдан…
Батафсил...Қора-Қўй дам олиш масканида автобезорилик қилган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди
Қора-Қўй дам олиш масканида машинасида “дрифт” қилиб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизилиги бош бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, Новқат тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан ўтказилган текширув натижасида ҳайдовчига 15 минг сом миқдорида жарима солиниб, унинг машинаси жарима майдончасига эвакуатор билан олиб кетилди. Видеода ҳайдовчи дам олиш масканида хавфли маневралар қилиб,…
Батафсил...Ўш аэропорти яқинида махфий қурол-яроқ сақланган жой топилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятида уюшган жиноий гуруҳга тегишли махфий қурол ва ўқ-дори сақланган яширин жой топилганини хабар қилди. Маълумотга кўра, яширин жой Ўш халқаро аэропорти яқинидаги ҳудудда топилган. У ердан ов милтиғининг кесилган тури, Сайга автомати, иккита ПМ тўппончаси ва уларга тегишли ўқ-дорилар олинган. Махсус хизмат ушбу қуроллар К. Досоновнинг «Женго» уюшган жиноий гуруҳи аъзоларига тегишли бўлиши…
Батафсил...Ўш ва Жалолободда минглаб ноқонуний сигареталар топилди
Қирғизистон Давлат солиқ хизмати Ўш ва Жалолобод вилоятларида акциз маркалари бўлмаган катта партия сигаретларни аниқлади. Маълумотга кўра, Ўзган тумани, Қуршоб қишлоғидаги бозорда ўтказилган рейд давомида сотувда 388 қути ноқонуний сигарет топилган. Шу билан бирга, Новкен туманида ўтказилган қўшма текширув давомида турар-жой биносидан 520 қути акцизсиз сигареталар топилиб, мусодара қилинган. Бундан ташқари, Ола-Буқа туманида яна 9 минг қути ноқонуний сигареталар аниқлангани…
Батафсил...18 ёшгача бўлганларга пиротехника воситаларини сотишни тақиқлаш таклифи
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги пиротехника воситаларини сотиш ва улардан фойдаланиш бўйича янги қоидаларни таклиф қилди ва жамоатчилик муҳокамаси учун қарор лойиҳасини тақдим этди. Янги талабларга кўра, пиротехника энди хавф даражасига қараб 5 синфга бўлинади. Бенгал чироқлари ва бошқа енгил пиротехника воситаларини фақат 18 ёшдан ошган шахслар ихтисослашган дўконлардан сотиб олишлари мумкин. Фақат лицензияга эга компаниялар ва фуқароларга кучли мушакбозлик воситаларидан…
Батафсил...Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади
Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Қирғизистонда Қурбон ҳайити байрами 27 май куни нишонланишини эълон қилди. Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг муқаддас байрамлардан биридир. Бу куни қурбонлик қилиш одати амалга оширилади. Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланади. Байрам санаси ҳар йили ой тақвимига кўра ўзгариб, тахминан 10 кун олдинга силжийди.
Батафсил...Қирғизистонда умумреспублика тести бошланди
Бутун мамлакат бўйлаб умумреспублика тести бошланди. Ушбу синов 23-майгача давом этади. Дастлабки маълумотларга кўра, 65 412 нафар битирувчи рўйхатдан ўтган.
Батафсил...Чегарадан навбатсиз ўтишга уринган фуқаро устидан тергов олиб борилмоқда
Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон фуқароси «Кайтпас-автожол» назорат-ўтказиш пунктида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва чегарачилар билан тўқнашганлиги ҳақида хабар берди. Маълумотга кўра, воқеа 16 май куни кечқурун содир бўлган. Chevrolet Onix русумли автомобил бошқараётган фуқаро қарама-қарши йўлакка чиқиб, навбатсиз ўтишни талаб қилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. У чегарачиларнинг огоҳлантиришига тажовузкор муносабатда бўлиб, ҳақоратомуз сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган.…
Батафсил...Алишер Навоий кўчасига 300 туп каталпа дарахти экилди
“Яшил шаҳар” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан Ўш шаҳридаги А. Навоий кўчасига 300 та “каталпа нана” дарахти олиб келинди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Дарахт экиш ишлари Ўш шаҳар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қишлоқ хўжалиги ишхонаси ходимлари томонидан амалга оширилди. Тадбирда Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эрнис Толтоев иштирок этди ва у шаҳар аҳолиси билан биргаликда “Яшил шаҳар” лойиҳасини қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларга…
Батафсил...«Сўнгги қўнғироққа» пул йиғишга йўл қўйилмайди
Қирғизистон Таълим вазирлиги 29 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» маросими муносабати билан битирувчилар ва ота-оналарга мурожаат қилди. Вазирлик мактабларда ва байрам тадбирларида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга чақириб, пул йиғишга, мактабдан ташқари тадбирларни ташкил қилишга ва вояга етмаганлар учун транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, ота-оналарни фарзандларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор беришга чақирди.
Батафсил...Аравонда ўриклар пишиб, сотувга чиқарилди
Аравон туманида ўриклар пишиб, сотувга чиқди. Бу ҳақда Аравон туман қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, Аравон туманининг То-Моюн қишлоқ ҳокимияти фермерлари биринчи ҳосилни йиғиб олишди ва уни 150-180 сўмдан сотмоқдалар.
Батафсил...Ўшдаги қурилишда бетон ташувчи машина катлаванга тушиб кетган
Ўш шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш майдонига келган бетон ташувчи машинаси маневр пайтида яқин атрофдаги қазилган майдонга (катлаван) ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, қазилган майдонга Ўш шаҳар мэрияси ташаббуси ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали “OXFORD” деб номланган мактаб қурилиши бошланган. Ҳодиса ҳақида видеохабар келиши билан Ош шаҳар мэрияси тезкор чоралар кўрди. Маълум…
Батафсил...Бу йил Қирғизистонда 80 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни тамомлайди
Қирғизистон Республикаси Таълим вазирлиги бу йил 80 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни битиришини маълум қилди. Аниқроғи, 2025-2026 ўқув йилида 11-синфни 80 минг 829 ўқувчи, 9-синфни эса 135 минг 979 ўқувчи битиради. Шуни таъкидлаш жоизки, «Сўнгги қўнғироқ» маросими 29-май куни мамлакатнинг барча мактабларида бўлиб ўтади.
Батафсил...Ўшда гиёҳванд моддаларга қарши рейд ўтказилмоқда
Ўш шаҳрида ёшлар орасида гиёҳванд моддалар, психотроп ва синтетик моддаларни ноқонуний истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Ўш шаҳар мэриясининг буйруғи билан шаҳар хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли муассасалар вакилларидан иборат махсус комиссия тузилди. Шунинг доирасида Ўш шаҳридаги бир нечта дорихоналарда рейдлар ўтказилди ва гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни ноқонуний сотишнинг олдини олиш бўйича тушунтириш…
Батафсил...Ўшда ноқонуний ўқотар қурол сақлаган шахс ушланди
Ноқонуний ўқотар қурол сақлаганликда гумон қилинган фуқаронинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, милицияга ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлаган шахс ҳақида шошилинч маълумот келиб тушган. Текширув натижаларида1984 йилда туғилган С.А. исмли фуқаронинг уйидан ўқотар қурол топилган. Суд-баллистик экспертизаси натижасида мусодара қилинган қурол ТОЗ-8М жанговар ўқотар қуроли эканлиги аниқланди. Ушбу факт бўйича «Қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний…
Батафсил...Ўшда гиёҳванд модда сотган икки нафар фуқаро қўлга олинди
Ўш вилояти ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси канали тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотга кўра, 12 май куни илгари қўзғатилган жиноий иш доирасида тезкор-қидирув чоралари ўтказилди. Натижада, 1964 йилда туғилган К.М.М. ва 1993 йилда туғилган К.Б.М. фуқаролари гиёҳванд мода сотаётган жойида ушланди. Қўлга олинганлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасига олиб кетилди.
Батафсил...