Ўш вилоятида йирик кўмир конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда, йиллик қазиб олиш ҳажми 900 000 тоннани ташкил этиши режалаштирилган.
Ўтган йили Новқат туманидаги Беш-Бурхон конига тайёргарлик ишлари давомида 5000 тонна қаттиқ ёқилғи (қўшимча маҳсулот) ишлаб чиқарилган. Кўмирнинг умумий захираси 42 миллион тоннадан ошади ва инвестор аллақачон 25 миллион доллар сармоя киритган.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, кон мамлакат жанубини кўмир билан барқарор таъминлашга ва импортга қарамликни камайтиришга ёрдам беради.