Қирғизистонлик яна тўрт спортчи Париж Олимпиадасига йўлланма олди

Шу билан 13 қирғиз спортчиси Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бунга қадар курашчилар Ақжўл Махмудов, Жўламан Шаршенбеков, Бекзат Алмаз ўғли, Эрназар Акматалиев, Амантур Исмаилов, Айпери Медет қизи, Айсулуу Тинибекова ҳамда Мээрим Жуманазарова, шунингдек сузувчи Денис Петрашов лицензия олган эди.

Батафсил...

Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 34 минг сўмни ташкил қилди

Маълумотларга кўра, иш ҳақининг ошиши барча соҳаларда кузатилган. Статкомнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йилнинг тўрт ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 341,7 миллиард сомни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,4 фоизга кўп. Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг барча тармоқларида ижобий динамика кузатилгани, инфляция пасайгани ҳақида хабар берди. Истеъмол нархлари индекси 101,4 фоизни ташкил этиб 2,5 баробарга пасайди. 2022 йилда Қирғизистон…

Батафсил...

Ўшда аёлига зўравонлик кўрсатишда гумонланган 23 ёшли шубҳали қўлга олинди

Жабрланувчи милицияга мурожаат қилмаган. Бироқ бу воқеа камерага тушиб қолгани учун ички ишлар органларида «оилавий зўравонлик» сифатида рўйхатга олиниб, назоратга олинди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Новқат туманида яшовчи 23 ёшли фуқаро гумонланувчи сифатида ушланиб, 24 соатга ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, можаро ҳасаддан келиб чиққан. «Фуқаролик никоҳидаги фуқаронинг жабрланувчи рафиқаси ариза беришдан бош тортди ва видеони оммага тарқатганларга нисбатан чора…

Батафсил...

Қирғизистонда 5000 сўмлик янги банкнот муомалага киритилди

Миллий банк 10 майдан бошлаб муомалага киритилган 5000 сўмлик янги банкнот уч даражали ҳимоя элементини ўз ичига олганини билдирди. Янги банкнотнинг олд томонида аввалгидек актёр ва рассом Суймонкул Чокморовнинг портрети, орт томонида Ала-Тоо кинотеатрининг биноси акс эттирилган. Банкнотнинг ўлчами ўзгаришсиз қолдирилган.

Батафсил...

Айзада Қанатбекованинг ўлими: Суд Бишкек ШИИБнинг собиқ раҳбарини оқлади

«[Айзаданинг] онаси Матмусаевга, унинг жиноий масъулиятсизлиги учун, қиз куч билан ўғирланганини билса ҳам дарҳол “Қўлга олиш” режасини киргизмагани учун зўрға айб қўйдирган эди. Бугун эса судья уни у ундан қилиши керак бўлганига далиллар йўқ деб, оқлади», — деб билдирди адвокат. Айзада Канатбекова 2021 йилнинг 5-апрелида эрталабки соат 5 да ўғирлаган. Орадан икки кун ўтиб, Айзаданинг ва уни ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқолиб қолган россиялик сайёҳлар топилди

Алпинистларни икки кун давомида 20га яқин қутқарувчи Иссиқ-Ота ва Аламедин дараларида қидирган.  Қирғизистоннинг Аламедин дарасида адашиб ёқолиб қолган уч нафар россиялик сайёҳ топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. ФВВ маълум қилишича, сайёҳлар ҳали ҳам дарада, улар тез орада тоғдан туширилади. Сайёҳлардан ҳеч ким жабрланмаган. Россиялик альпинистлар алоқага чиқмаётганини 8 май куни “Спорт туризми федерацияси” жамғармаси…

Батафсил...

Қирғизистонда 39 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси яшайди

Қирғизистонда 39 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси қолган. Бу ҳақда Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди.   Улардан 3 нафар ногирон, 18 нафар иштирокчи, 8 нафар маҳкум ва 10 нафар блокадачиларга 7 минг сўм миқдорида пул компенсацияси ҳамда 10 минг сўм миқдорида умрбод стипендия тўланади.   Фахрийлар сони вилоятлар бўйича қуйидагича: Бишкек шаҳри – 22, Чуй…

Батафсил...

Лайлакда фуқарони қўрқитиб 15 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳнинг аъзолари қўлга олинди

Шикоят эгаси 4 киши «болаларингни келажагини ўйла, кўрмай қолишинг мумкин, ўзинг ҳам ногирон бўлиб қолма» деб икки йилдан бери қўрқитиб келганини айтган. Жабрланувчи мажбуран куёви бошқариб юрган «Мерседес-Бенц-Спринтер» автомобилини 1 миллион қирғиз сўмига қарзга олиб, товламачиларга ўтказиб берган. Ҳуқуқ тартибот органлари «Товламачилик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, терговнинг давомида ИИВнинг рўйхатида турган УЖГ аъзоларини қўлга олган. Улар — Қулунду қишлоғининг…

Батафсил...

Қирғизистонлик альпинист Эдуарад Кубатов Гиннес китобига кирди

«Кубатов қўшимча кислородсиз Манасли чўққисига чиққан энг ёши катта киши бўлган. У 2022 йилнинг 1 октябрида 50 ёш 273 кунлигида шундай натижага эришган», — деб айтилади маълумотда. Бу рекорд номини альпинизм бўйича мутахассис Эберхард Юргальский тасдиқлади. Эдуард Кубатов 2022 йили 7010 метр баландликдаги Хан-Тангри чўққисига чиқса, 2021 йилнинг майида дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этган.

Батафсил...

Райимбек Матраимов ва Қамчи Колбаевнинг мулклари кимошди савдосига қўйилди

«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган офис бинолари, ер участкалари ва турар жой мажмуалари, квартиралар қўйилмоқда. Халқаро қидирувга…

Батафсил...

Бишкекда тозаликни сақламаган тадбиркорлар жами 102 минг сўм жаримага тортилди

Чиқиндини белгиланмаган ерга ташлагани учун «Кортекс» ишхонаси 23 минг қирғиз сўми,  «Бал Инвест» компанияси эса 17 минг сўм жаримага тортилди. Қаттиқ маиший қолдиқларини ташиб чиқариш бўйича шартномаси бўлмаган ҳолда илаган уч тадбиркорга 13 000 сўмдан, чиқиндини ёқиб юборган яна бир тадбиркорга 23 минг сўм жарима солинди. Бундан ташқари мэрия «Бакай банк», Арабаев номидаги давлат университетга ҳамда «Мама» кафесининг эгасига протокол…

Батафсил...

Бишкекда троллейбуслар ўрнига электр автобуслари қўйилиши мумкин

Пойтахтдаги троллейбуслар тизими Ўш, Қора-Болта ва Тўқмоқ шаҳарларига кўчирилади.    Бишкекда троллейбуслар электробусларга алмашиши мумкин. Бу ҳақда фаоллар Бишкек мэриясининг хатига ҳавола қилиб хабар бермоқда. Бишкек мэрияси Транспорт департаментидан келган расмий жавобга кўпа, шаҳар троллейбуслар тизимини Ўш, Қора-Болта ва Тўқмоқ шаҳарларига кўчиришни кўриб чиқмоқда. Хатда айтилишича, троллейбусларнинг хизмат муддати аллақачон тугаган. “Ушбу эскирган троллейбуслар ўрнига узоқроқ хизмат диапазонига эга янги контактсиз…

Батафсил...

2023 йили бюджетга майнинг ва кўнгил очиш фаолиятидан 190 млн сомдан ортиқ солиқ тушди

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда 25 га яқин майнинг ферма рўйхатга олинган бўлиб, улардан саккизтаси тузилган шартномалар асосида электр энергиясини кичик гидроэлектростанциялардан олади. Қолганлари энергияни қаердан олишини аниқланмаган. Мамлактдаги йирик майнинг фермалардан бири Кеминда жойлашган, у «Соларкоин» компаниясига тегишли. Ўтган йили ёзда бу компания ҳақида икки мустақил суриштирув эълон қилинган. «Азаттиқ» бу компаниянинг Кеминдаги фермаси давлат тармоқларига қўшилганини аниқлаган. «Клооп»…

Батафсил...

Муфтият никоҳсиз жинсий алоқа гуноҳ эмас деб видео чиқарган блогерга огоҳлантириш берди

«Эркаклар учун кўп вақт жинсий алоқада бўлмаслик соғлиққа зарар. Шу сабаб турли нарсаларга ишонмай, соғлиғингизни ўйланг, никоҳсиз жинсий алоқа қилиш гуноҳ эмас. Фақат сақланиш йўлларини ёддан чиқарманг. Энг асосийси одам бўлинглар», — деган у. Шундан кейин давлатнинг дин бошқармаси Сагинбаевга огоҳлантириш берди. Муфтият блогернинг диний маънода айтган фикрини «ислом динини очиқ бузиб кўрсатмоқда» ҳамда «жамитянинг, айниқса ёш ўспиримларнинг маъанавий қадриятига…

Батафсил...

Ўшда 55 млн сомга FIFA’нинг стандарти бўйича футбол майдони қурилади

Тендерни Ўш шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси эълон қилган. Давлат раҳбари Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев мамлакатда футболнинг ривожланиши ҳақида бир неча бор айтишган. Ташиев Қирғиз футбол союзини ҳам етаклаган. Бу орада Бишкекда 45 минг кишига мослашган Марказий Осиёдаги энг катта футбол стадиони қурилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистонда “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди

Қирғизистонда ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган “Ўлмас полк” юриши бекор қилинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлигининг 1 майдаги баёнотига таянган ҳолда хабар қилди. Вазирлик юриш бекор қилинишига оид қарорни “жамоат хавфсизлигига мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда” қабул қилингани билан изоҳлаган. Айни пайтда ИИВ ҳуқуқ-тартиботчилар жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш учун чора кўраётганини қўшимча қилган. Аввалроқ Қирғизистон…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти мактабларда пул йиғиш учун жарима солишни яна кўриб чиқмоқда

Президент Садир Жапаров ҳам мактабда пул ундирилишининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Унинг баёнотидан кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бир ҳафта ичида Бишкекдаги тўрт мактаб директорини намойишкорона ҳибсга олган эди. Жўқорғу Кенеш депутатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мактабда ноқонуний пул йиғишни тақиқловчи норма киритмоқчи. Депутат Миргул Темирбоева йиғимлар учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси порталига қўйди.…

Батафсил...

ИТБ Қирғизистонга «шариат меъёрлари» асосида ипотека кредитлари учун 79 миллион доллар ажратди

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Қирғизистон ҳукуматига «Шариат меъёрлари асосида арзон уй-жойни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида 79 миллион доллар ажратди. Шу тариқа минглаб оилалар махсус ипотека кредити шартлари асосида квартира сотиб олади, деб хабар беради Марказий Осиё республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати. Тегишли ҳужжат Саудия Арабистонида бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Адилбек Қосималиев ва ИТБ президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир томонидан имзоланган. Музокаралар…

Батафсил...

МХДҚ ўта йирик миқдордаги гиёҳванд модда сақланган жой аниқланганини билдирди

«Мазкур моддалардан бири синтетик “Альфа-ПВП” дориси бўлса, қолган моддалар “Мефедрон” синтетик дорисининг қисмлари бўлиб чиқди. Дастлабки ҳисоблар бўйича, олинган моддалардан 10 кг мефедрон ишлаб чиқарилиб, у 10 минг дозадан ортиқ бўларди, у сотилган ҳолда қиймати 500 минг долларни ташкил қиларди», — деб айтилади баёнотда. Ҳозирда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Батафсил...

Қирғизистон-Россия Славян университетида 26 миллион сомлик молиявий қоидабузарлик аниқланди

Ҳисоб палатасининг хабар беришича, улар университетнинг 2020-2022 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини текширишган. Натижада таълим муассасасига икки йил давомида давлат бюджетидан 26 миллион 689 минг сом ажратилгани маълум бўлган. Шунингдек, таълим муассасаси томонидан қурилиш ишларининг ҳажми ва қиймати ошириб кўрсатилиб, «Альфа Телеком»дан ижара тўловидан олинган маблағлар бюджетга ўтказилмаган. Бу пулларни самарасиз ишлатиб, 18 миллион сомлик…

Батафсил...
1 2 3 51