Россияга учиб кетувчилар учун Россия тиббиёт муассасаларининг сохта тиббий маълумотномаларини фуқароларга сотган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Текширув давомида молия полициясининг собиқ ходими, «Беш-Сари» савдо марказида жойлашган «Тумар» хусусий чиптахонасида ишлаган Ж.А. исмли шахс тиббиёт муассасалари ва шифокорларнинг, шу жумладан Москвадаги тиббиёт муассасаларининг қўлда тайёрланган муҳрлари ва штамплари асосида сохта тиббий маълумотномаларни сотаётган бўлган. …
Батафсил...Bo'lim: Жиноят
Жалолободда Қуръон қўйиб олган ва қизча кийинган ёш йигитнинг сири фош бўлди
Жалолобод шаҳар ИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспекцияси ходимлари қиз кўриниши билан юрган болани аниқладилар. Шунингдек, унинг укаси касаллиги ҳақида ёлғон гапиргани ҳам тасдиқланди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумки, бола Жалол-Ободдаги ер ости йўлакчасида ўтириб, ёнидаги колонка орқали Қуръон қўйиб, қўлида расм ушлаб олган. У фотосуратда укасининг касаллиги, чет элда даволаниши кераклигини, бунинг учун…
Батафсил...Пандемияда 1,5 сомлик баҳила 150 сомга сотиб олинган
Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлигида текширув ўтказиши натижасида, шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишда қатор қонунбузарликларни аниқлади. 2020-йилнинг 6-майида Вазирлик ҳузуридаги Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати комиссияси шахсий ҳимоя воситалари – комбинезонлар, тиббий қўлқоплар, баҳилалар учун энг паст нархларни таклиф қилган компанияларни танлаган эмас. Аксинча юқорилатилган нархни таклиф қилган»Ф» номли МЧЖ билан шартнома тузилган. Бундан ташқари, техник талабларга…
Батафсил...Жалолободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди
Жалолободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди. Жалолобод ВИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 2021-йилнинг 31-январь куни соат 21:40 атрофида Жалолобод шаҳрининг Ж.Абдураҳмонов кўчасида 37 ёшли Туркия Республикаси фуқароси 20-25 ёшдаги икки йигит билан учрашиб, уни тош заводига олиб боришни сўранишган, машинани чекка томон ҳайдатиб кетишган. У ерда уни тунашган. “Улар чет эл фуқаросининг машинасига ўтириб, Сузоқ туманининг Тош-Булоқ қишлоғидаги сой…
Батафсил...Сузоқда гиссар қўйларини ўғирлашда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
Сузоқда қўй ўғрилари ҳибсга олинган Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 2021-йилнинг 12-19 январь кунлари Сузоқ тумани яшовчилари 1977-йилда туғилган Ж.Д. ва 1964 йилда туғилган Р.Б. Сузоқ тумани ИИБга мурожаат қилиб, 11-январдан 19-январгача Ҳисор (гиссар) қўйларини номаълум жиноятчилар ўғирлаб кетишганини айтиб, ўғриларни топиб, қонуний чоралар кўришни сўрашган. Шокоят қилган 2 фуқаронинг 4 та қўчқори ўғирланиб,…
Батафсил...Ўшда гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинган ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди
Ўшда ҳарбий хизматчи гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. «27-январь куни Ўш шаҳрида ўсимлик гуруҳи гиёҳванд моддаларини сотаётган пайтида 1991 йилда туғилган А. ўғли Н. исмли фуқаро қўлга олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг натижасига кўра, ушбу модда граммни ташкил қилган «гашиш» эканлиги аниқланган«, – дейилади маълумотда. Бундан ташқари, ҳибсга олинган шахс Ўш ва Чуй…
Батафсил...Бишкекдаги марказий масжиддан 10 минг долларни ўғирлаган гумондор ушланди
Бишкек милицияси марказий масжиддан катта миқдордаги пулни ўғирлашда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, 20-январь куни жабрланувчи Жибек Жолу проспектидаги марказий масжиддан номаълум шахслар унинг барсеткасини олиб кетишганини маълум қилиб, гумонланувчиларга нисбатан чора кўришни сўраб Свердловск тумани ИИБга мурожаат қилган. Унинг орасида 5700 АҚШ доллари, 300000 рубли ва 55000 сом…
Батафсил...«Яланғоч суратларингни тарқатиб юбораман»: Новкенлик мактаб ўқувчиси «шантаж» учун уйидаги 300 000 сомлик олтинларни сотди
Новкенда мактаб ўқувчисини «яланғоч расмлар» билан қўрқитиб, ўз уйида тилла тақинчоқларни соттирган эркак ҳибсга олинди. Ушбу маълумотни Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати тасдиқлади. Матбуот хизматининг хабар беришича, Новкен тумани ИИБга 1978-йилда туғилган А.Д. исмли маҳаллий шахс шикоят билан мурожаат қилиб, 2020-йилнинг декабрь ойидан бошлаб 16 ёшли қизини Бозорқўрғон туманининг 21 ёшли фуқароси яланғоч фотосуратларини интернетда жойлаш билан таҳдид қилиб, уйидаги…
Батафсил...Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, тунаб юрган 19 ёшли йигит қўлга олинди
Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, талон-тарожлик қилиб юргани учун 19 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 21-январь куни соат 02:30 атрофида Ўш шаҳрида 2002-йилда туғилган фуқаро Т.Э. Ўш шаҳрининг Алишер Навоий ва Олай кўчалари кесишмасидаги «Береке» ошхонасининг ортида Э. исмли йигит пичоқ билан таҳдид қилиб, телефонини тортиб олиб қўйгани…
Батафсил...Қирғизистон темир йўлидаги коррупция. Собиқ бошлиқ уй қамоғига чиқди
«Қирғизистон темир йўллари» давлат акциядорлик жамиятининг жанубий бўлимининг собиқ раҳбари давлатга тўлиқ компенсация тўлагандан сўнг озод қилинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Аввал хабар қилинганидек, давлат корхонасининг Жанубий филиалининг собиқ раҳбарияти ва мансабдор шахслари назорат остидаги корхоналар иштирокида оширилган нархларда давлат харидларини юргизган. Қирғизистон темир йўлининг Жанубий бўлимининг собиқ раҳбари Ю.Б.К. Темир йўл соҳаси манфаатларига…
Батафсил...Ўшда гиёҳванд моддалар савдосининг халқаро канали аниқланди
Ўш вилоятида халқаро наркотрафик канали аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда. 22-январь куни Жиноят кодексининг 267-моддаси бўйича судгача бўлган тергов доирасида икки нафар Қирғизистон фуқароси гиёҳванд моддаларни Марказий Осиё мамлакатларига олиб бориш ва сотиш бўйича доимий канал ташкил қилгани аниқланди. Ушланганлар 1966-йилда туғилган К.М. ва 1962 йилда туғилган У.М.; Уларнинг автомашинасини тинтув қилиш пайтида олд ўриндиқ…
Батафсил...Қирғизистонда кўплаб меҳнатга лаёқатли эркаклар юрак хасталигидан вафот этади
Қирғизистондаги энг хавфли касалликларнинг ичида биринчи ўринда қон айланиш тизимининг касалликлари туради. Миллий статистика қўмитасининг 2019-йилдаги маълумотларига кўра, ўлимларнинг 51,6 фоизи юрак-қон томир касалликлари туфайли содир бўлган. Уларнинг 51% эркаклардир. «Эркаклар юрак-қон томир касалликларидан кўпроқ азият чекишади. «Афсусланарлиги, ушбу касалликлардан вафот этганларнинг 65,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамлардир”, — дейилади маълумотда. Қон айланиш тизиминидаги қайси касалликлар дея суриштириб келганда, биринчи…
Батафсил...«Ёрдамга келган тиббий воситалар сотилиб кетган”
Ўтган йилнинг июль ойида назорат оқсаб, хориждан келган гуманитар ёрдамларни нотўғри фойдаланиш ҳолатлари бўлган. Бу ҳақда тожливирусга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишларни текшираётган идоралараро комиссия аъзоси Қайрат Алиқулов «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди. Унга кўра, баъзи шифохоналар раҳбарияти гуманитар ёрдамни нотўғри ишлатган. Тиббий буюмларнинг сотилиши тўғрисида шубҳали хабарлар мавжуд. Тегишли идоралар текширади ва баҳолайди. Дорилар бўйича…
Батафсил...Ҳаммомда ёш йигитни зўрлашди. Милиция суриштирув ишларини бошлади
Ижтимоий тармоқларда ҳаммомда зўрланган бола видеоси тарқалди. Видеода номаълум шахслар болага таҳдид қилгани ва зўрлаётгани акс этган, жабрланувчи қўйиб ююоринг дея ёлворганини кўриш мумкин. Зўрлаган эркак видеога олаётганини пайқаб қоли, унга қараб юради. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг 24-январь куни хабар беришича, видеоролик бўйича текширув бошланган.
Батафсил...Россияда отасини 300 рубль учун чойнак билан уриб ўлдирган Қирғизистон фуқароси суд қилинди
Россиянинг Белгород вилояти суди 36 ёшли Қирғизистон фуқаросига нисбатан қарор чиқарди. У отасини уриб ўлдирганликда айбланган. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб Россия нашрлари хабар бермоқда. Хабарларга кўра, воқеа 2020-йилнинг 23-ноябрида содир бўлган. «Қирғизистон фуқароси таниши билан ҳордиқ чиқариш учун олиб қўйган 300 рублни йўқотиб қўийб, пенсионер отасидан гумон қилган . Йигит отасини тепиб, темир чойнак билан урган. 70 ёшли…
Батафсил...Ўш шаҳрида синтетик гиёҳванд моддаларнинг катта партияси топилди
Ўш шаҳрида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган катта миқдордаги кимёвий моддаларни ташиш ишларига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. 19 январь куни МХДҚ Жиноят кодексининг 269-моддаси 3-қисми (прекурсорларни ноқонуний тайёрлаш) бўйича тергов бошлаган. Натижада, автомобиль юкхонасида 1 тоннадан ортиқ бўлган номаълум суюқлик 42 та қути топилди. Экспертиза натижаларига кўра, топилган суюқлик тахминан 20-21 фоизни ташкил қилган…
Батафсил...Туркияда қирғизистонлик аёлларини интим хизмат кўрсатишга мажбурлаганлар ҳибсга олинган
Туркиянинг Измир шаҳрида полиция Қирғизистон ва бошқа учта давлатдан келган аёлларни интим хизмат кўрсатишга мажбур қилган жиноий гуруҳни аниқлади. Бу ҳақда Haberler ёзди. Нашр маълумотларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари олти кишини ҳибсга олишган. Гумонланувчилар тўрт ой давомида кузатилган. Уларни ҳибсга олиш бўйича махсус операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида ўтказилган. Полиция Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланиб турган…
Батафсил...«Жалолобод электр» компанияси раҳбари пора устида ушланди
«Жалолобод электр» компанияси раҳбари 90 минг сом пора олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, хусусий тадбиркор «Жалолобод электр» АЖ бўлинмаларидан бирининг раҳбарига қарши Бозор-Қўрғон, Новкен, Тўғуз-Тўро, Сузоқ туманлари ва Жалолобод шаҳри молия полициясига мурожаат қилди. Ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, етказиб берувчига етказиб бериш шартномаси асосида етказиб берилган товарларни қабул қилиш учун…
Батафсил...Норинда, таркибида олтин борлиги тахмин қилинган тошларни ташиган одамлар қўлга олинди.
Норин туманида таркибида олтин бўлган оқ тошларни ноқонуний олиб ўтаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Норин вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 16-январь куни Норин милицияси ходимлари тезкор текширув ва чорва ўғирланишининг олдини олиш тадбирини ўтказишган. Тадбир жараёнида, тахминан тонги соат 05:50 да, Норин тумани ҳудудида УАЗ русумли автомашина тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди. «Натижада, Норин туманининг беш нафар фуқароси Сўлтўн-Сари яйловининг Кўл-Тўр…
Батафсил...Ўшда содир бўлган қуролли ҳужум натижасида икки милициячи жароҳат олди
Ўшда содир бўлган қуролли ҳужум натижасида икки милициячи жароҳат олди. Бу ҳақда Ўш вилояти милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳодиса бугун, 13-январь куни тунги соат 01:00 атрофида Қора-Қулжа тумани Қора-Қулжа қишлоғида содир бўлган. Унда вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси инспектори, кичик лейтенант С.Б. машинасида ўтирган пайтда номаълум шахс унга қарши 16 калибрли икки ўқли милтиқдан ўқ узган. Кичик лейтенантнинг…
Батафсил...