Пандемияда 1,5 сомлик баҳила 150 сомга сотиб олинган

Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлигида текширув ўтказиши натижасида, шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишда қатор қонунбузарликларни аниқлади.

 

2020-йилнинг 6-майида Вазирлик ҳузуридаги Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати комиссияси шахсий ҳимоя воситалари – комбинезонлар, тиббий қўлқоплар, баҳилалар учун энг паст нархларни таклиф қилган компанияларни танлаган эмас.

Аксинча юқорилатилган нархни таклиф қилган»Ф» номли МЧЖ билан шартнома тузилган.

Бундан ташқари, техник талабларга жавоб бермайдиган 101 300 жуфт қўлқоп етказиб берилган.

Шунингдек, улар шартномада кўзда тутилган 150 минг дона 1,5 сомлик баҳила ўрнига ҳар бири 150 сомлик 1500 баҳил олиб келишган.

 

Натижада давлат бюджетига 5 миллион 175 минг 200 сом зарар етказилди.

Ушбу факт Жиноят кодексининг 320 («Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш») ва 322 («Қасддан фойдасиз шартнома тузиш») моддалари билан рўйхатдан ўтказилиб, материаллар тегишли тергов органларига юборилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ