«Яланғоч суратларингни тарқатиб юбораман»: Новкенлик мактаб ўқувчиси «шантаж» учун уйидаги 300 000 сомлик олтинларни сотди

Новкенда мактаб ўқувчисини «яланғоч расмлар» билан қўрқитиб, ўз уйида тилла тақинчоқларни соттирган эркак ҳибсга олинди. Ушбу маълумотни Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати тасдиқлади.

 

Матбуот хизматининг хабар беришича, Новкен тумани ИИБга 1978-йилда туғилган А.Д. исмли маҳаллий шахс шикоят билан мурожаат қилиб, 2020-йилнинг декабрь ойидан бошлаб 16 ёшли қизини Бозорқўрғон туманининг 21 ёшли фуқароси яланғоч фотосуратларини интернетда жойлаш билан таҳдид қилиб, уйидаги 300 минг сомлик заргарлик буюмларини соттирганини ва пулни шахсий эҳтиёжларига ишлатганини айтиб, қонун доирасида чора кўришни сўранди.

 

Ушбу воқеа бўйича тўпланган материаллар 2021-йилнинг 14-январь куни Новкен тумани ИИБ томонидан Жиноятларнинг ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига Жиноят кодексининг 203-моддаси (Товламачилик) бўйича рўйхатдан ўтказилди ва судгача иш қўзғатилди.

 

Ушбу фактни фош қилиш мақсадида, Новкен туман ИИБ Жиноят милицияси хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тергов ишлари натижасида, Бозорқўрғон туманида яшовчи, 2000-йилда туғилган К.Б. ҳибсга олиниб, терговга  таъминланган. У жиноятини тан олди ва Новкен туман ИИБ томонидан вақтинча ҳибсхонасига киргизилди.

Тергов давомида К.Б.нинг қамоққа олиш чораси Новкен туман судида кўриб чиқилиб, уй қамоғига олинган. Тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ