«Ёрдамга келган тиббий воситалар сотилиб кетган”

Ўтган йилнинг июль ойида назорат оқсаб, хориждан келган гуманитар ёрдамларни нотўғри фойдаланиш ҳолатлари бўлган. Бу ҳақда тожливирусга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишларни текшираётган идоралараро комиссия аъзоси Қайрат Алиқулов «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди.

 

Унга кўра, баъзи шифохоналар раҳбарияти гуманитар ёрдамни нотўғри ишлатган. Тиббий буюмларнинг сотилиши тўғрисида шубҳали хабарлар мавжуд. Тегишли идоралар текширади ва баҳолайди.

 

Дорилар бўйича ҳам ноқонуний ҳолатлар мавжуд.

 

“Фожиали июлда дори танқислиги сабабли нархлар кўтарилган. Чунки дориларнинг аксарияти четдан келтирилади. Аммо шу билан бирга, дори-дармон етарли бўлганда ҳам нархларни ушлаб турадиган муассасалар мавжуд эди. Бу фармацевтика компанияси ёки раҳбарларнинг манфаатими, текширилмоқда », – дейди Алиқулов.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ