Бир оила – она ва унинг икки вояга этмаган фарзандини ўлдириш бўйича иш судга топширилди. Бу ҳақдаги маълумотни 12 июнь куни Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати тасдиқлади. Қайд этилишича, ишни Октябрь туман суди кўриб чиқади. 17 февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-микрорайонида уч марта қотиллик қайд этилди. Полиция хонадон эгаси ва унинг икки вояга етмаган фарзандининг жасадларини зўравонлик ўлим белгилари билан…
Батафсил...Bo'lim: Жиноят
Қирғизистонда «ҳокимиятни эгаллашда» гумон қилиниб ҳибсга олинганлар изоляторга жойлаштирилди
Пойтахтнинг Первомайский туман суди 7 июнь куни «ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштириш»да гумон қилиниб, ҳибсга олинганларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаганини хабар қилди. Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчиларининг сўровига кўра, 4 нафар гумонланувчи 21 июнга қадар МХДҚ тергов изоляторига ўтказилган. Улар орасида “Элдик Кенгаш” партияси раиси Роза Нурматова ва “Чек ара” (“Чегара”) жамоат бирлашмаси аъзоси Гулжигит Исоқовлар…
Батафсил...Санкт-Петербургда тожик ва қирғиз мигрантлар ўртасидаги муштлашув ортидан 380 киши қўлга олинди
Санкт-Петербургдаги “Лахта-Центр” қурилиш майдони ҳудудида тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида рўй берган оммавий муштлашув ортидан 380 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Муштлашув нима сабабдан юзага келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. ВЧК-ОГПУ сайти ўз Telegram-каналида оммавий муштлашув 3 июнь оқшомида “Лахта-Центр” ҳудудидаги ошхонада бошлангани, кейин эса кўчада давом этгани ҳақида ёзган. Мигрантлар томонидан Озодликнинг тожик хизматига йўлланган видеода муштлашув чоғида фақат муштумлар эмас,…
Батафсил...Қирғизистонлик тадбиркор Қозоғистонда ҳибсга олинди
Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) полиция Қирғизистон фуқароси, Олтин Ўрда бозори директори ўринбосари Эрмек Маркабоевни қўлга олди. Бу ҳақда 6 июнь куни Қирғизистон Республикасининг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрмек Маркабаевнинг қўлга олиниши 2 июнь куни бўлиб ўтган ва бу ҳақда консулликка дарҳол хабар қилинган. Бир кун аввал суд Маркабоевни икки ойга ҳибсда сақлашга қарор қилди. Қозоғистон…
Батафсил...Қирғизистонда оғир жиноятларда гумонланувчи шахс милицияни кишанлаб, қамоқдан қочиб кетди
5 июнга ўтар кечаси Иссиқ-Ота тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан Қушубек Собиров қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. ИИВ маълумотларига кўра, Қушубек Собиров милиция ходимини кишанлаб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан қочишга муваффақ бўлган. “Гумонланувчи ўзининг соғлиғи, юрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилиб, навбатчи милиционердан дори олиб келишни сўраган. Милиция сержанти камерани очиб, тергов қилинаётган шахсни алоҳида хонага олиб кирганда,…
Батафсил...Қирғизистон МХДҚ 2010 йил июнь воқеалари чоғида ИИВ зобитини ўлдирганликда гумонланган икки киши ушланганини билдирди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 2010 йил июнь воқеалари чоғида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида Ички ишлар вазирлиги ходимини ўлдирганликда гумонланаётган икки нафар шахсни қўлга олишган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати МХДҚ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Махсус хизмат хабарномасида қўлга олинганлар “Жалолобод вилоятидаги оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган”и, бироқ 2011 йилда уларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинмагани билдирилган.…
Батафсил...МХДҚ: Қирғизистонда сохта Шенген визасини тайёрлаганлар аниқланди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) сохта Шенген визасини тайёрлаб сотган халқаро канал аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди. “Сохта Шенген визаси асосида Қирғизистон орқали Европага транзит уюштириб юрган асосий ташкилотчилар топилди. Ноқонуний миграция канали ташкилотчилари хатти-ҳаракати туфайли жабрланган қирқдан зиёд хорижлик фуқаро аниқланди”, дея иқтибос келтирган Озодликнинг қирғиз хизмати қўмита хабарномасидан. МХДҚ айни пайтда сохта ҳужжат тайёрлашга алоқадор шахслар аниқланаётганини маълум қилган. Хабарномада…
Батафсил...Қирғиз-ўзбек чегарасида 4 нафар ҳарбий қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг “Қайтпас” ва “Ўтукчу” назорат-ўтказиш пунктларида 16 май куни тинтувлар ўтказилиб, ҳарбий хизматчилар қўлга олинди. Қўмита матбуот хизматига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси “Хизмат ваколатини суистеъмол қилиш” бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, ҳарбийлар қўлга олинган. Топилган банкноталар олдиндан “пора” белгиси билан белгиланган. “Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг “Қайтпас” ва “Ўтукчи” назорат-ўтказиш пунктлари ҳарбий…
Батафсил...Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова қўлга олинди
Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова ва вице-президент Александр Валитов қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Маълум қилинишича, махсус хизматлар мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг “кенг кўламда исроф қилингани”, уларнинг мақсадсиз сарфлангани, жамғарма раҳбариятининг асоссиз юқори маошлари ва объектларни ошириб юборилган маблағлар билан қуриш ҳолатлари аниқланган. “Ҳодиса юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг…
Батафсил...Бишкекда Россия паспорти илинжида Украина урушига борган қирғизистонлик 10 йилга қамалди
Бишкекдаги Биринчи май туман суди Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда айбланган қирғизистонликни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, ҳукм матни суд ҳужжатлари ва мажлислари сайтида чоп этилган. Ҳужжатда қайд этилишича, Отбоши туманида туғилган 31 ёшли йигит Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (“Ёлланиш”) 2-қисмида кўзда тутилган “Давлат ҳокимиятининг тегишли идоралари рухсатисиз моддий манфаат топиш мақсадида бошқа…
Батафсил...Дмитриевкада террорчиликда гумон қилинган шахс отиб ўлдирилди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 17 май куни Чуйнинг Иссиқ-Ота тумани Дмитриевка қишлоғида террорчиликда гумон қилинган қуролланган шахс ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Муассаса матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилинган шахсни қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчи қуролли қаршилик кўрсатган. Воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий…
Батафсил...Қирғизистонда молиявий пирамида рекламаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров молиявий пирамидалар рекламаси учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати президент матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Қирғизистон Жиноят кодексида молиявий пирамида ташкил этганлик учун жавобгарликка тортилишга оид меъёр аввал ҳам бўлган, бироқ у ерда реклама учун жазо чораси кўзда тутилмаган эди. Эндиликда ЖКнинг 221-моддасига молиявий пирамидани ОАВ ва интернетда оммага…
Батафсил...Қирғизистонда тўрт нафар солиқ ходими товарларнинг ноқонуний айланишида гумонланиб қўлга олинди
15 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ёқилғи-мойлаш материалларини мажбурий солиқ тўловларисиз олиб кириш ва сотиш схемаси ошкор этилганини маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бу ҳолат Давлат солиқ хизмати назорати остида содир бўлганини айтди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, солиқ хизматининг тўрт нафар ходими қўлга олинган. Қўлга олинган мулозимлар ДСҚнинг ЕОИИ савдоси доирасида ҳисобга олинмаган товарлар билан ишлаш бошқармаси…
Батафсил...Ўшда кўп сондаги қурол – яроқлар топилди
Милиция Ўш шаҳрида қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзоларидан кўп миқдорда қурол-яроғ топилганини маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, икки кун аввал Қорасув туманида пул айирбошлаш шохобчасини тўнаб, автомобилга ўқ узган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган. Ҳар икки жиноят катта миқдорда пул олиш мақсадида содир этилган. Милиция қўлга олинганлар орасида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги, гумонланувчиларнинг яшаш жойини кўздан кечириш чоғида…
Батафсил...Ўзбекистондан Қирғизистонга ер ости йўли қазиганлар қамалди
Фарғона вилояти Риштон туманидан Қирғизистонга ноқонуний юк олиб ўтувчи ер ости йўли қазишда айбланган 6 кишидан уч нафари 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қолган уч айбланувчига эса озодликни чеклаш жазоси қўлланилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан маҳаллий матбуотга сиздирилган видеолавҳда маълум қилинди. Видео 2022 йилнинг 23 июлида олинган тезкор тасвирлардан иборат экани қайд этилган. Озодлик…
Батафсил...Ўшда парламент депутатининг ўғли коррупцияда гумонланиб қўлга олинди
Ўш вилоятида Божхона бошқармасига қарашли марказининг расмийлаштирув гуруҳи бош инспектори Азатбек Нурдинов қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди. Матбуот хизматига кўра, Бишкекка олиб кетилган Нурдинов коррупцияда гумон қилинмоқда. Первомайский суди уни 22 майгача тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган. Ишончли манбалар ва маҳаллий матбуотга кўра, Азатбек Нурдинов Жогорку Кенеш депутати Нодира Нарматованинг ўғли.…
Батафсил...«Қумтор»нинг собиқ раҳбари Тенгиз Болтурук уй қамоғига озод этилди
30 апрель куни Бишкекнинг Октябрь туман суди Qumtor Gold Company собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. Суд прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, Болтурукни уй қамоғига озод қилди. Тенгиз Болтурук 2021 йилнинг 17 майида Қирғизистон ҳукумати конда ташқи бошқарувни жорий қилган пайтдан бери “Қумтор”ни бошқариб келади. 2022 йил 24 август куни Вазирлар…
Батафсил...Қирғизистонда паспорт мафияси мавжудми?
Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистон паспортини олиш нисбатан осон экани айтилади. Бунга паспорт тайёрловчи ва берувчи идора ходимларининг айримлари билан тил бириктирилиб, пора эвазига фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатни сотиб олиш ҳоллари учраши сабаб қилиб кўрсатилади. Бунгача, бир қатор давлатларда қўлга олинган жиноятчиларнинг аксарияти Қирғизистон паспортига эга бўлгани бир неча бор қайд этилган. Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги бундай ноқонуний кўринишларнинг олдини олиш…
Батафсил...Контрабандачиликда айбланган оила Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорига айланди
Марказий Осиёда коррупционер божхона расмийлари билан тил бириктириш орқали улкан савдо империясини қурган Ҳабибула Абдуқодир оиласи юзлаб миллион доллар пулларни хорижга олиб чиқиб ювишда айбланди ва фош бўлди. Президент Мирзиёев ҳукумати уларни қучоқ очиб кутиб олиши ортидан оиланинг савдо бизнеси эндиликда Ўзбекистонда ҳам гуллаб-яшнамоқда. Абдуқодирлар оиласи қўшни Қирғизистондаги коррупционер амалдорлар билан ҳамкорлик туфайли юзлаб миллион доллар пул ишлаган. Президент Мирзиёев…
Батафсил...Қирғизистонда Тўқмоқ шаҳри ҳокими ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Тўқмоқ шаҳар ҳокими Урмат Самаевни қўлга олди. Ушбу маълумотни Давлат қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлади. Самаев “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида қўзғатилган коррупция иши бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. ОАВ хабарига кўра, дастлабки зарар 130 миллион сомдан ортиқни ташкил қилади. “Самаевнинг “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида барқарор коррупция схемасини ташкил этишга алоқадорлиги аниқланди. Жумладан, Тўқмоқ шаҳридаги хусусий…
Батафсил...