Келаси ҳафта Жалолобод шаҳрида болалар боғчаларини очишга ҳаракат қилинмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда. Маълум бўлишича, болалар боғчаларининг ишлашига рухсат бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мэр ўринбосари Руслан Алтимишев бошчилигидаги гуруҳ шаҳардаги болалар боғчаларининг санитария ҳолатини кўздан кечирган. “Болаларни боғчаларига қабул қилиш учун махсус алгоритм ишлаб чиқилди. Бир гуруҳда 15-20 бола бўлиб, санитария меъёрларига қатъий риоя қилиш керак. Болалар…
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Ўқитувчилар учун яхши янгилик! Вазирлик ҳужжатларни қисқартирди
Мактаб ўқитувчиларининг ҳужжатлари қисқартирилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 2020-йил 28-декабрда ўқитувчиларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ мажбуриятларини енгиллаштирадиган буйруқ имзоланди. Қуйидаги ҳужжатлар тўлдирилиши талаб қилинмаслиги аниқланди: кўчириш имтиҳонлари билан боғлиқ ҳужжатлар (9 ва 11-синфлар учун давлат аттестациялаш ҳужжатлари бундан мустасно); ўқитувчи портфолиоси; ўз-ўзини ривожлантириш папкаси; бажарилган ишлар тўғрисида фотоҳисоботлар; микро участкаларда болалар маълумотларини йиғиш; ҳарбий…
Батафсил...Боткен гази Ўзбекистонга ноқонуний равишда сотиладими? МХДҚ изоҳи
Боткен вилоятида Ўзбекистонга ноқонуний газ сотилаётгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, табиий газ Ўзбекистонга ноқонуний равишда сотилаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқларга Қадамжой тумани фуқаросидан видеомурожаат юборилган эди. Шу муносабат билан, МХДҚ маълумотларни жойида текширишга қарор қилди. Шимолий Сўхдаги ер ости газ омборхонаси «Ўзбекнефтгаз» га тегишли. 2010 йилгача қўшнилар Бухородаги газни…
Батафсил...Сузоқда уюшган жиноий гуруҳ аъзоси дейилган Пақир Калла қўлга олинди
Сузоқда уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида рўйхатда турган «Пақир Калла» тахаллусли маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 30-декабрь куни соат тахминан 14:00 да Сузоқ тумани ИИБга туман касалхонасидан 1983 йилда туғилган Т.Б. жонлантириш бўлимига ўнг кўкрак қафасидаги пичоқ жароҳати билан ётқизилган деган маълумот келган. Сузоқ тумани ИИБ ҳузуридаги…
Батафсил...МХДҚ: Раим Матраимовнинг вакил ўғли Мунарбек Сайпидиновни ҳибсга олинди
Қора-Сув тумани Савай қишлоқ ҳукумати раҳбари Мунарбек Сайпидинов махсус хизмат томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра Савай қишлоғида мактаб спорт зали қурилишининг ҳажми асоссиз равишда миллион сомга оширилган. Шунингдек, Сайпидинов сифатсиз қурилишига қарамай, объэктни фойдаланишга топширишга рози бўлган. Бундан ташқари, Ўш…
Батафсил...Ўтган йилнинг 11 ойида мигрантлар 2,1 млрд. доллардан кўпроқ пул жўнатди
Ўтган йилнинг январидан ноябригача муҳожирлар Қирғизистонга 2 миллиард 160 миллион 110 минг доллар пул ўтказдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий банки хабар бермоқда. 2019-йилнинг шу даврига 2 миллиард 191 миллион 920 минг доллар юборилган. Шуни таъкидлаш керакки, 2020-йил бошида мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳажми камайган эди. Бироқ, июнь-ноябрь ойларида ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилди (203 миллион доллар).
Батафсил...«Садир қирғизларга фалокат келтиради. Мен қутулдим энди ўзинглар курашинглар.» Арстан Алай энди қирғизларни «буюк миллат» деб атамаслигини айтди
Президентликка номзод Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сайловлар тўғрисида фикр билдирди. «Саломатсизларми қирғиз халқи? Буюк юртим деб айтиш ҳам бўлмай қолди, мен бундан кейин қирғиз халқи дебгина айтаман. Кеча сайлов бўлиб ўтди. Мен аҳамият ҳам бермас эдим, бугун менга охирги ўринни эгаллаганимни айтишди. Сўўрўнбай Жээнбековга давр талабини билмайсан, мен сени сақлаб қолгим келмоқда шунинг учун ҳокимиятни менга…
Батафсил...Ўш шаҳрида Янги йил куни бирга ичимлик ичган фуқаролар муштлашиб, бири ҳалок бўлди
Ўш шаҳрида Янги йил арафасида бирга ичимлик ичиб ўтирган фуқаролар муштлашиб, биттаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 1-январь куни Ўш шаҳар ИИБ навбатчи қисмига «Тез ёрдам» ҳизматидан шаҳардаги кўп қаватли уйлардан биридан 48 ёшли И.А. исмли фуқаронинг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган. Ушбу маълумотлар Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан…
Батафсил...Арслонбобда янги спорт зали очилди
Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб қишлоғида мактаб ўқувчилари учун спорт зали очилди. Маълум бўлишича, 500 дан ортиқ ўқувчи таҳсил оладиган Қўш-Терак мактабида спорт зали йўқ эди. Қишда болалар шахмат ва шашка ўйнаш билан чекланиб қолишган. Энди ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши ўқувчилари, қишлоқ аҳолиси учун спорт билан шуғулланишга ажойиб имкониятдир. Қишлоқдаги биринчи қурилган спорт залга материалларни муҳожир ҳомийлар олиб бериб, қурилиш ишлари…
Батафсил...Жапаров: Мигрант ёшларни ватанига қайтариш керак
Президентлик сайловларида ғолиб бўлган Садир Жапаров Россиянинг «Коммерсант» газетасига интервью берди. Журналист Садир Жапаровнинг сайлов кампаниясида эълон қилинган баннерларда «Ҳаёлдаги Келажак» деган шиор ёзилган ва қайси ҳаёлдаги келажак учун ҳизмат қилиш кераклиги ҳақида сўради. Садир Жапаров уни асосан ёшлар ва оддий одамлар қўллаб-қувватлашини, бу аҳолининг 70-80 фоизини ташкил этишини айтди. «Келажак ёшлар қўлида, мен уларга хизмат қилмоқчиман. Менинг дастурим чет…
Батафсил...Чегарадан ноқонуний кириб, Ўш шаҳрида талончилик билан шуғулланган тўрт нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
8-январь куни Андижон орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Ўшдаги телефон дўконини талаган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда бугун, 11-январь куни Ўш шаҳар ИИБ матбуот котиби Абсатар Тавакалов маълум қилди. Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Ўш шаҳрининг Абсамат Масалиев кўчасида жойлашган «Цифровик» мобил телефон дўконидан қиймати 500 минг сом бўлган «Самсунг» ва «Айфон» телефонларини ўғирлаб кетишган. …
Батафсил...Садир Жапаровнинг тарафдорлари «Ала-Тоо» майдонида концерт ўтказишади
Садир Жапаровнинг Президентлик сайловидаги ғалабасига бағишланган байрам концерти Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев маълум қилди. Айни пайтда одамлар марказий майдонга йиғилиб, озиқ-овқат олиб келишмоқда, мусиқа ускуналари ва саҳнани ўрнатишмоқда. Тулўбаевнинг сўзларига кўра, Жапаровнинг штаби шаҳар мэриясига оммавий тадбир соат 14: 00да бошланиши ҳақида хабар берган. «Штаб вакиллари концертга 100 га яқин…
Батафсил...Ала-Тоо майдонига яна номаълум одамлар йиғилиб, озиқ-овқат олиб келишмоқда
Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида номаълум одамлар яна тўпланиб, озиқ-овқат ва мусиқа жиҳозларини олиб келишди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда. «Марказда жисмонан чиниққан 50 дан зиёд бола тўпланди, шу жумладан металлдетектор кўтариб юрганлар ҳам бор. Аммо улар ўзларини таништиришдан бош тортишди. Икки микроавтобус майдонга мусиқа ускуналари ва ичимликлар олиб келди. Номаълум шахслар Чуй ва Эркиндик проспектлари кесишган жойда тўсиқлар ўрнатдилар. «,…
Батафсил...Ўшдаги масжидда ёнғин содир бўлди
Ўш шаҳрининг Ўзгур қишлоғидаги масжидда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, фалокат Қўнур-Жаз кўчасида содир бўлган. Натижада, масжиднинг ўт ёқувчи хонасининг 6 квадрат метр ёғоч шифт қисми ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Батафсил...Президентлик ёки парламентлик бошқаруви: референдумнинг дастлабки натижалари
Бугун, 10-январь куни Қирғизистон Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдум бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, референдумда 1 миллион 178 минг 656 сайловчи иштирок этди. Бу умумий сайловчиларнинг 33,08 фоизини ташкил этади. Референдум натижаларини олиш учун сайловчиларнинг камида 30 фоизи овоз бериши керак эди. Референдумда қатнашиш учун 3 миллион 563 минг 574 киши рўйхатдан ўтган. Президентлик 901 937…
Батафсил...Соат 18.00 га қадар овоз бериш 33 фоизни ташкил этди
Қирғизистонда соат 18.00 даги ҳолатга кўра 1 миллион 180 минг 515 киши овоз берди. Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекованинг сўзларига кўра, бу умумий сайловчилар сонининг 33,13 фоизини ташкил этади. Хориждаги 11 та сайлов участкасида овоз бериш якунланди. Вашингтонда овоз бериш тонг отгунча давом этади. 1 миллион 180 минг 656 киши референдум учун овоз берди, бу 33,8 фоизни ташкил этади.…
Батафсил...Сузоқда пул тарқатилгани ҳақида хабарлар бор, – деди МСК аъзоси
Соат 17: 00гача Фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш гуруҳига 32 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Тинчтик Шайназаров маълум қилди. «Аввалроқ, мен соат 15: 00гача овоз сотиб олиш ва маъмурий ресурслардан фойдаланиш бўйича шикоятлар бўлмаганлигини айтгандим. Соат 17:00 га қадар «Жалпы иш» жамоат жамғармасининг Сузоқ туманидаги №2057 -сайлов участкасида пул тарқатилганлиги тўғрисида маълумот олди. У ерда милициячилар…
Батафсил...Ала-Тоо майдонига мусиқий ускуналар ўрнатилмоқда
Бугун, 10-январь куни Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида мусиқий ускуналар ўрнатилмоқда. Фаолларнинг айтишича, фуқаролар президентлик сайловида ғолибни табриклашга тайёрланмоқда. «Ғолиб ким бўлса ўшани табриклаймиз», дейишди улар. Фаоллар акция тинч ва провокацияларсиз ўтишини айтди.
Батафсил...Ҳаво совуқлиги сабабли Ўш шаҳридаги № 5551 сайлов участкаси бошқа бинога кўчирилди
Ўш шаҳридаги 5551-сайлов участкаси хусусий стоматология клиникасига кўчирилди. Бу ҳақда сайлов участкаси раиси Асилбек Жўлдўшев маълум қилди. Унга кўра, сайлов кампанияси бошланганидан кейин ҳам сайлов қутилари ишламаган. Ярим соат ичида сайлов қутиси алмаштирилди ва сайлов давом эттирилди. Аввалроқ, совуқ ҳаво туфайли Ўш шаҳридаги 16 сайлов участкасида урна ишламай қолган эди. Бу ҳақда Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Эрали Аринбоев маълум қилган.…
Батафсил...Ўзган туманида сайловчиларнинг 24 фоизи овоз беришди
Ўзган туманида соат 16:00 га қадар сайловчиларнинг 24% овоз берди. Бу ҳақда Ўзган ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Қалиибек Ақибаев маълум қилди. Унга кўра, сайловлар тинч ўтмоқда. Фақат баъзи сайлов участкаларида сайлов қутилари автоматик равишда бюллетенларни қабул қилмай яна қайта қабул қилмоқда. Бошқа хатолар йўқ. Баъзи сайлов участкаларидаги сайлов қутилари иситиш учун тўсиб қўйилган. Ўзган туманида жами 139 937 сайловчи…
Батафсил...