Соат 18.00 га қадар овоз бериш 33 фоизни ташкил этди

Қирғизистонда соат 18.00 даги ҳолатга кўра 1 миллион 180 минг 515 киши овоз берди. Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекованинг сўзларига кўра, бу умумий сайловчилар сонининг 33,13 фоизини ташкил этади.

Хориждаги 11 та сайлов участкасида овоз бериш якунланди. Вашингтонда овоз бериш тонг отгунча давом этади.

1 миллион 180 минг 656 киши референдум учун овоз берди, бу 33,8 фоизни ташкил этади.

Қирғизистонда сайлов участкалари эрталаб соат 8 да очилиб, Президент сайлови ва референдум учун овоз бериш бўлиб ўтмоқда.

Жами 2474 сайлов участкаси ташкил этилди. Шулардан 2428 та сайлов участкалари Қирғизистонда, 48 таси бошқа мамлакатларда жойлашган.

Сайлов ва референдумда қатнашиш учун 3 миллион 563 минг 574 фуқаро ҳуқуқ олган.

Президентликка 17 номзод давогарлик қилмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ