23 июл куни Бишкек шаҳар судида жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши ҳақидаги ишни шаҳар судида кўриб чиқиш белгиланди. Бу ҳақда Замир Жоошев – мазкур иш бўйича айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати хабар қилди. Адвокатнинг Facebookдаги саҳифасида ёзишича, 23 июль куни ишни шаҳар судида кўриб чиқилиши Жиноий-процессуал кодекс қоидаларига зид.«ЖПК га кўра, биринчи инстанциядаги суд ҳукми устидан шикоят…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Элчи: Россиядаги ватандошлар Қирғизистонга қайтишга шошилманг
Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси меҳнат муҳожирларини уйларига шошилмасликка ундади. Элчи Аликбек Жекшенқуловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда элчихонанинг веб-сайти, Давлат Миграция хизмати ва ижтимоий тармоқларда Россияда 4000дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор. У Қирғизистондаги эпидемиологик вазият туфайли мунтазам авиарейслар очилмагани, Россия-Қозоғистон чегараси ёпиқлиги сабаб, муҳожирларни сабрли бўлишга чақирди ва Россияни Қозоғистон билан чегарасини кесиб ўтмасликка чақирди. Элчи, уйга қайтишга…
Батафсил...Қирғизистонда порахўрликка қарши курашган чегарачи тўсатдан вафот этди
Қирғизистон Давлат чегара хизмати подполковниги Талғат Аланов идора ичидаги порахўрликка қарши курашиш ҳаракатлари билан машҳур бўлган. У 21 июл куни кутилмаганда вафот этди. Алановнинг қариндошлари журналистларга 21-июл куни 38 ёшли чегарачининг тўсатдан касал бўлиб қолганини айтишган. Уни касалхонага олиб кетаётганда, йўлда вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум. Дастлабки ташхис юрак ҳуружи. Аланов таътилда Ўш вилояти, Қорасув тумани, Қаратай қишлоғида отасининг…
Батафсил...Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев вафот этди
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг 75 ёшида Россияда вафот этди. Бу ҳақда Азаттиқ радиосига собиқ бош вазирнинг қариндошлари хабар беришган. У Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дафн этилади. Николай Танаев 2002 йил 30 майдан 2005 йилнинг 24 мартигача Қирғизистон Бош вазири бўлган. У март воқеаларидан сўнг ўша пайтдаги президент Асқар Ақаев ҳокимияти қулаганидан кейин истеъфога чиқиб…
Батафсил...Чеченистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади
COVID-19 тожливирус инфекцияси билан боғлиқ қийин вазиятни енгиш учун Чеченистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқуловга маълум қилган. Маълумотда айтилишича, Чеченистонда вазият Қирғизистонга қараганда барқарор. Шунинг учун улар Қирғизистонни қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон ва ҳимоя воситаларини юборишган. Бир ой аввал Президент Сўўрўнбай Жэнбеков Россия президенти Владимир Путин билан боғланиб, пандемиянинг олдини…
Батафсил...Қирғизистон Жээнбековга импичмент учун петиция қўйилган сайтга тўсиқ қўйди
Қирғизистонда “Change.org” сайтига тўсиқ қўйилди, унда интернет фойдаланувчилар республика президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг импичменти учун имзолар тўплашни бошлаган эдилар. Бунга ижтимоий тармоқларда эътибор бердилар. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари тўсиқ қўйишни давлат раҳбарининг жамоаси уюштирган, дея тахмин қилмоқдалар. Президент аппаратидан шарҳ олишнинг иложи бўлмаяпти, дея хабар беради Vesti.kg. Уяли алоқа операторларининг кўпчилиги, шу жумладан, «MegaCom ва Beeline ҳамда «Акнет » ва Homeline интернет-провайдерлари сайтга тўсиқ қўйдилар,…
Батафсил...Бобожон Ғафуров тумани раҳбари: Қирғизистон билан чегара участкасида назорат кучайтирилди
Бобожон Ғафуров туманининг маҳаллий расмий органлари баёнотига кўра, COVID-19 туфайли Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара тўлиқ назорат остига олинган. Мазкур туман раиси Зариф Назирининг 15 июль куни айтишича, Тожикистон шимолий қисмида икки давлат ўртасидаги чегара 21 апрелдан ёпиқ, чегарадаги назорат ҳам кучайтирилган. «Аввал бошдан транспорт воситалари ҳаракатининг олдини олиш учун 17 та назорат-ўтиш пунктларида ҳандақ қазидик. Сўнгра фуқароларнинг ҳаракатланиши назорати…
Батафсил...Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади
15-июлда ташқи ишлар вазири Чинғиз Айдарбеков билан Қатар давлатининг элчиси Абдалла Ахмад Ал Сулайти учрашди. Учрашув чоғида тожливирусга боғлиқ вазият, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, икки мамлакатнинг ҳукуматлари кўрган чора-тадбирлар ва бирлашган ҳаракатлар ҳақида суҳбатлашилди, дея хабар бермоқда вазирликнинг матбуот хизмати. Элчи Қатарнинг ҳукумати Қирғизистонга иноснпарварлик ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Шунингдек вирус билан курашишда, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда…
Батафсил...Қирғизистон яшаш учун энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди
Дунёдаги энг катта шаҳарлар ва мамлакатларнинг онлайн маълумотлар базаси Numbeo яшаш қиймати бўйича давлатлар рейтингини тузди. Қирғизистон яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди. Истеъмол нархлари индекси бўйича Бермуд ороллари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония. Истеъмол нархлари индекси маълум вақт оралиғида истеъмол савати товарлари ва хизматларига ўртача нарх даражасини кўрсатади. Бунга озиқ-овқат маҳсулотларининг…
Батафсил...Ҳориждаги Қирғизистон фуқароларининг паспорт муддати узайтирилди
Паспортнинг амал қилиш муддати фақат чет элда бўлган Қирғизистон фуқаролари учун узайтирилади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизмати раисининг ўринбосари Тилек Джеймбаев брифингда маълум қилди. Унга кўра, ҳукуматнинг 2020-йилнинг 19-майида қабул қилган “Қирғиз Республикаси фуқароси паспортининг амал қилиш муддати” ҳақидаги қарори фақат чет элда яшаётган ватандошларга тегишли. “Ҳориждаги қирғиз фуқаролари учун паспортнинг амал қилиш муддати жорий йил охиригача узайтирилди. Ушбу…
Батафсил...Cпикер фавқулотда парламент йиғилишини ўтказишдан бош тортди
Олий Кенгаш спикери Достонбек Жумабеков фавқулодда парламент йиғилиши чақирилиши тўғрисида депутатлар Наталя Никитенко, Рискелди Мўмбеков ва Жанар Ақаевдан хат олган. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, Олий Кенгаш қоидаларига кўра, парламент мажлислари оралиғида спикер фақат президент, ҳукумат ёки Олий Кенгаш депутатларининг камида учдан бир қисми таклифига биноан навбатдан ташқари йиғин ўтказиш ҳуқуқига эга. «Бошқача айтганда, , Олий Кенгаш…
Батафсил...Бишкекда милиция “Сайловларга бойкот” акцияси қатнашчиларини қўлга олди
Қирғизистон парламенти қаршисида ўтаётган “Сайловларга бойкот” акциясининг айрим қатнашчиларини милиция қўлга олди. Бошқалар қатори акцияда қатнашган собиқ судья Клара Сооронкулованинг журналистларга хабар беришича, иштирокчилар қонун меъёрларини бузишмаган ва акцияга парламент сайлови санасини кўчириш зарурати ҳақида ўз фикрини билдириш учун чиқишган. Олдинроқ қатор сиёсатчи ва жамоат намоёндалари сайловларни пандемия даврида ўтказиш нотўғри бўлиши юзасидан фикр билдириб, мамлакат раҳбариятини сайловлар санасини кўчиришга…
Батафсил...Парламент сайловлари: МСҚга яна 7 партиядан ариза келиб тушди
Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий сайлов қўмитасига яна 7 сиёсий партиядан Олий Кенгаш депутатининг сайловларида иштирок этиш тўғрисидаги аризалар келиб тушди. Бу ҳақда МСҚнинг матбуот хизмати маълум қилди. Партияларнинг рўйхати: «Бүткүл жаштар саясий партиясы» (Барча ёшлар сиёсий партияси) «Замандаш» (Замондош) «Кут» (Қут) «Кыргызстандын патриоттору» (Қирғизистон ватанпарварлари) «Нур» либералдык-демократиялык партиясы (Нур либерал-демократик партияси) «Народный контроль» (Халқ назорати) «Тартип-Порядок». (Интизом) Олий…
Батафсил...Алмазбек Атамбаев зотилжамдан тузалди
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев зотилжам касаллигидан соғайди. Бу ҳақда бугун, 9-июлда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. Маҳсус хизматнинг маълум қилишича, унинг соғлиғи қониқарли. Шифокорлар кенгаши ўтиб, натижада Атамбаевни МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига ўтказиш қарори қабул қилинди. У 24 соат давомида шифокорлар назоратида бўлади. Атамбаевдан икки томонлама зотилжам қайд қилиниб, ПЧР-тестининг натижасида тожливирус тасдиқланмаган. У Президент ва ҳукумат бошқармалигининг…
Батафсил...10-июлдан Боткен вилоятига кириш ва чиқиш тақиқланади
Тожливирус билан курашиш бўйича Боткен вилояти штаби 10 июлдан бошлаб вилоятга кириб чиқишга аниқроғи Ўш, Бишкек ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига жамоат транспортлари, таксиларнинг қатнови тақиқланди. Энди фақат озиқ-овқат, қурулиш материаллар ташиган оғир юк ташувчи машиналарга вилоят ҳудудига киришга рухсат берилади. Юкнинг қонунийлиги солиқ хизмати томонидан назоратга олиниб, машиналарга йўловчиларни олиш тақиқланади. Бундан ташқари ҳудудаги санитар карантин постларининг ишлари кучайтирилиб, фуқароларни…
Батафсил...МСҚга парламент сайловида иштирок этиш учун 35 партиядан аризалар келиб тушди. Жадвал
7-июль ҳолатига кўра, Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий сайлов қўмитасига 35 сиёсий партиядан Олий Кенгаш депутатининг сайловларида иштирок этиш тўғрисидаги аризалар келиб тушган. Парламент сайловлари 2020-йилнинг 4-октябрига белгиланган. Сайловда иштирок этиш учун ариза берган партиялар: 1. Қирғизистон Республикасининг Аграр партияси. ( «Кыргыз Республикасынын Агрардык партиясы» ) 2. Инсон-Демократ. ( «Адам-Демократ» ) 3. Оқ Қалпоқ ( «Ак Калпак» ) 4.…
Батафсил...СOVID-19: 7-июлда етти ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 99тага етди
Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 7 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 85 ёшдаги эркак киши; Ўш вилоятлараро шифохонасида 79 ёшдаги эркак киши билан 62 ёшдаги тиббиёт ҳодими; Иссиқкўл вилоят шифохонасида 61 ёшдаги эркак киши (шифокор, педиатр); Жалолобод вилоят шифохонасида 58 ёшдаги эркак киши; Жайил ҳудудий…
Батафсил...Қирғизистон парламенти депутати, собиқ спикер зотилжамдан вафот этди
Парламент депутати, собиқ спикер Чинибай Турсунбеков 6 июль куни кечқурун вафот этди. Бу ҳақда Олий Кенеш матбуот хизмати маълум қилди. Чинибай Турсунбеков икки томонлама зотилжам (пневмония) хасталигига чалинган бўлиб, сўнги кунларда оғир аҳволда, сунъий нафас олиш ускунасига уланган эди. Собиқ спикер Чинибай Турсунбеков 1960 йилнинг 15 октябрида Норин вилоятининг Жон-Булоқ қишлоғида туғилган. 1983 йилда Қирғиз Давлат Университетининг филология факултетини имтиёзли…
Батафсил...Атамбаев даволаниш учун Москвага кетадими?
Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи яхши, у шифохонада даволанмоқда. Собиқ раҳбарга сунъий нафас олиш мосламаси уланган эмас. Шифохонадан чиқиш муддати ҳозирча ноаниқ. Унинг тожливирус таҳлиллари ижобий чиққан. Бу ҳақда унинг ҳимоячиси Сергей Слесарев «Қадам Медиага» маълум қилди. Адвокат, «Атамбаев даволаниш учун учоқ билан «Қант» ҳарбий базасидан Москвага кетадими?» деган саволга қуйидагича жавоб берган: «Менда бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар…
Батафсил...Собиқ депутат Қамчибек Ташиевнинг аҳволи оғир
Олий Кенгашнинг собиқ депутати Қамчибек Ташиевнинг оғир аҳволда. Бу ҳақда Ташиевга тегишли бўлган Регион телеканалининг муҳбири Ўткурбек Рахманов, сиёсатчининг ўғли Тай-Мурасга таяниб маълум қилди. «Қамчибек Ташиев оғамизнинг соғлиғи ва ҳолатидан ҳижолат бўлиб, тинимсиз сўраётган ҳурматли ҳамюртлар, ҳозиргина ўғли Тай-Мурас Ташиев, Камчибек Қидиршаевичнинг оғир аҳволда экананини айтди. Худо шифо берсин»,- деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига. Марал радиосининг маълумотига кўра, Ташиевга икки томонлама…
Батафсил...