Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади. Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди. Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш,…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Ўшда Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги нишонланди
Куни кеча Ўш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу маросим Республика Бош консулхонасида ташкил этилди. Тадбирда шаҳар фаоллари, вилоят ҳокими Элчинбек Жантоев ҳамда Ўш шаҳар ҳокимлигининг вакиллари иштирок этдилар. Тантанани Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Шавкатович Ахмедов очиб берди. У ўз нутқини қиргиз ва ўзбек тилларида йўллаб, барча иштирокчиларни икки давлатнинг мустақиллик байрамлари…
Батафсил...Ўш шаҳри «яшил транспорт»га қадам ташлади
Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев 17 сентябрь куни Бишкекда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашди. Йиғилишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди. Томонлар Ўшга электробуслар олиб кириш ва янги троллейбус линияларини қуриш бўйича келишув имзоладилар. Шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: • эстокада кўприкларини қуриш;…
Батафсил...Президент Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевга қаттиқ ҳайфсан берди
Президент Садир Жапаров 16 сентябрда Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевга қаттиқ ҳайфсан берди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар қилди. Давлат раҳбари имзо чеккан фармойишга кўра, юклатилган меҳнат вазифаларини талаб даражасида бажармагани, аниқроғи этика қоидаларини бузгани учун Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевга қаттиқ ҳайфсан берилган. Хабарда ҳайфсан беришга ҳокимнинг қайси ҳаракатлари сабаб бўлгани кўрсатилмаган. Ҳукуматдаги айрим манбаларнинг маълумотига кўра, президентнинг сўнгги…
Батафсил...Алмазбек Атамбаевнинг оиласи Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан ҳайдаб чиқарилди
Суд ижрочилари Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев оиласини Бишкек чеккасидаги Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан мажбуран чиқариб юборди. Собиқ давлат раҳбарининг ўғли Қадирбек Атамбаев расмийларнинг ҳаракатларини «мутлақ қонунсизлик» деб атади. У бу ҳақда Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида маълум қилди. «Улар мени, онам ва оила аъзоларимни Қўй-Тошдаги уйимиздан ноқонуний равишда ҳайдаб чиқармоқчи ва…
Батафсил...Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон электр энергияси етказиб бериш бўйича протокол имзолади
Чўлпон-Отада энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2026 йил баҳоригача электр энергияси етказиб бериш бўйича протокол имзоланган. Ҳужжатнинг асосий мақсади Тўқтўғул сув омборидаги сувни сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш мақсадида куз-қиш мавсумида Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича томонларнинг мажбуриятларини…
Батафсил...Садир Жапаров: Ипотека квартираларини дастлабки бадалсиз бериш режалаштирилмоқда
Президент Садир Жапаровнинг айтишича, ипотека квартираларини дастлабки бадалсиз бериш режалаштирилмоқда. «Кўп болали оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ёш мутахассисларга йиллик фоиз ставкаси 4 фоиз ва бошланғич бадалсиз ижтимоий ипотека бериш режалаштирилган. Бундай чегирма давлат хизматчилари ва ижтимоий соҳа ходимлари учун ҳам кўриб чиқилади», – деди президент МИКнинг 10 йиллигига бағишланган тадбирда. Шунингдек, у оддий фуқароларга 8 фоизлик бошланғич тўловни тақдим…
Батафсил...Ўзбекистон чегарачилари икки қирғизистонлик ўлими тафсилотларини маълум қилди
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг икки фуқароси ўққа тутилгани воқеа юзасидан расмий изоҳ берди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Чегара қўшинлари матбуот марказининг хабар беришича, 15 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Угам-Чотқол қўриқхонаси яқинидаги чегара минтақасида 2 нафар номаълум шахсларнинг ҳаракатланаётгани кузатилган. Чегарачилар ўз ваколати доирасида уларга тўхташни буюрган, лекин тартиббузарлар қочишга уринган. Шу боис, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, уларни тўхтатиш учун…
Батафсил...Садир Жапаров Иккинчи жаҳон уруши якуни ва ундаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда иштирок этди
Президент Садир Жапаров 3 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Пекин шаҳридаги Тянанмен майдонида Иккинчи жаҳон уруши тугаганлиги ва ундаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Парадда 20 дан ортиқ хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам иштирок этди. Тадбир олдидан делегациялар раҳбарлари Император саройи ёнида биргаликда суратга тушишди. Кейин етакчилар Тянанмен майдонидаги парадда иштирок…
Батафсил...Қирғизистон парламенти тарқатилиб, муддатидан олдин сайлов ўтказилади
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси (МСK) раиси Тинчтиқбек Шайназаров агар Жўғўрқу Кенеш ўзини-ўзи тарқатиш тўғрисида қарор қабул қилса, МСК шу йилнинг ўзида муддатидан олдин парламент сайловини ўтказишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у 2 сентябрда “Азаттиқ” радиосига берган интервьюсида маълум қилди. “Жўғўрқу Кенеш депутатларининг сайлови қонун ва режа бўйича 2026 йилнинг ноябрида ўтказилиши керак. Конституциявий қонунга кўра эса 2027 йилнинг январига…
Батафсил...Президентлар Тинчлик бўйича халқаро мукофотга номзод бўлди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрилди. Бу ҳақда Россия Тинчлик жамғармасига таяниб, “РИА Новости” хабар берди. Маълумотларга кўра, давлат раҳбарлари номзодлари глобал ҳуқуқий тартибот асосида умумий ва тенг ҳуқуқли хавфсизликни таъминлаш, кўп томонлама дунё тартибини барпо этиш, шунингдек, халқлар ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорликни…
Батафсил...Саиповлар уч авлоди ва уларнинг Қирғизистон, хусусан, Ўш шаҳри ривожига қўшган ҳиссаси
Ярим йилдан бери Ўш шаҳрида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, юздан ортиқ турли иншоотлар бузилмоқда, йўллар кенгайтирилмоқда. Уларнинг орасида турар жой уйлари, дўконлар, ресторанлар ва кафелар ҳам бор. Шаҳар ҳокимияти маълум қилишича, бузилаётган объектлар ноқонуний қурилган ёки “қизил чизиқ”дан ташқарида жойлашган ва бу ишлар бош режа асосида амалга оширилмоқда. Аммо мулк эгалари зарур ҳужжатлар мавжудлигини айтиб, товон…
Батафсил...Садир Жапаров Чўлпон-Отада Бахтиёр Саидовни қабул қилди
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 31 июл куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Суҳбат чоғида барча муҳим йўналишлар, жумладан, иқтисодиёт, сармоя ва маданият соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Қамбарота ГЭС-1 ва Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳалар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари қардош халқларни асрлар давомида муштарак тарих, маданий…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати интернетни ўз монополиясига олди
Қирғизистонда халқаро интернет-трафикни узатиш ва маршрутлаш бўйича вақтинчалик 100% давлат монополияси жорий этилади. Тегишли фармонни республика президенти Садир Жапаров имзолади. Қарор жорий йил 15 августидан кучга киради ва 2026 йил 14 августигача амал қилади. Ушбу муддат давомида маҳаллий «ЭлКат» компанияси Қирғизистон ҳудудида халқаро интернет-трафикни етказиб бериш ва узатиш, шунингдек, мамлакат орқали халқаро маълумотлар транзити бўйича эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритади. «ЭлКат»…
Батафсил...Қирғизистонда судланган шахсларнинг президентлик ва депутатликка номзодини илгари суриши тақиқланди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, унга кўра судланган шахсларнинг республика раҳбари лавозимини эгаллаши ва Жогорку Кенеш (парламент) га депутат бўлиши, шунингдек, бир қатор муҳим давлат лавозимларини эгаллаши тақиқланади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Янги қоида ҳозирда судланган, судлангани олиб ташланган ёки тугатилган, шунингдек жиноий иши реабилитация қилинмаган асосларда тугатилган судланган…
Батафсил...Қирғизистон элчиси юртдошларининг РФ ИИВ «кулранг» ва «қора» рўйхатига киритилиши сабабларини айтиб ўтди
Қирғизистон фуқароларининг Россия Ички ишлар вазирлиги «кулранг» ва «қора» рўйхатига киритилишининг асосий сабаблари миграция қонунчилигининг бузилиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, ишга жойлашиш қоидаларига риоя қилмасликдан иборат. Бу ҳақда республиканинг Россия Федерациясидаги элчиси Кубаничбек Боконтаев Akipress нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Кулранг рўйхат» — бу назорат остидаги шахслар реестри, «қора рўйхат» — Россияга кириши тақиқланган чет элликлар рўйхати. 113 мингга яқин қирғизистонлик…
Батафсил...Қирғизистонда капитали 5 миллиард сомдан иборат давлат молия холдинги ташкил этилади
Қирғизистонда устав капитали 5 миллиард сўм (57 миллион доллар) бўлган «Давлат молия холдинги» АЖ ташкил этилади. Тегишли қарорни Бош вазир Адилбек Қосималиев имзолади, деб хабар беради 24.kg нашри ҳукумат матбуот хизматига таяниб. Давлат холдинги Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия-кредит жамғармаси негизида ташкил этилади ва унинг ҳуқуқий вориси бўлади. Янги холдингнинг таъсисчиси ва ягона акциядори Молия вазирлиги бўлади. Холдингнинг асосий вазифалари…
Батафсил...Садир Жапаров Қирғизистоннинг янги Ер кодексини тасдиқлади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров янги Ер кодекси ва уни амалга ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Ҳужжатнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат: 👉 мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя этилиши: давлат 1999 йилгача олинган ер участкаларига, шу жумладан дала ҳовли ва боғ ерларига эгалик ҳуқуқи сақланишини кафолатлайди. Бундай участкалар расман қўшни аҳоли пунктларига киритилади, бу эса рўйхатга олиш,…
Батафсил...Бишкек маъмуриятида коррупциявий можародан сўнг икки мэр ўринбосари лавозими тугатилди
Бишкек мэриясида икки нафар мэр ўринбосари лавозими тугатилди. Бу ҳақда Қирғизистон пойтахти муниципалитети матбуот хизматига таяниб, 24.kg хабар берди. Кадрлар ўзгариши шаҳар ҳокимининг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Жамолбек Ирсалиевнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ортидан содир бўлди. Шаҳар ҳокими Айбек Жунушалиев томонидан имзоланган фармойишга кўра, Ирсалиев эгаллаб турган шаҳар ҳокимининг транспорт, йўл инфратузилмаси ва рақамлаштириш масалалари бўйича…
Батафсил...ҚФИ Қамчибек Ташиевнинг футбол клублари акцияларига эга экани ҳақидаги маълумотларни рад этди
Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) ҚФИ раҳбари ва Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг Словакиянинг «Тренчин» футбол клубидаги улушлари ҳамда бошқа жамоаларнинг қимматли қоғозларига эга экани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда спорт ташкилотининг Телеграм-каналида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Аввалроқ Словакия ОАВлари Ташиев «Тренчин» клуби акцияларининг 10 фоизини сотиб олгани ҳақида хабар берган эди. ФК директори Роберт Рибничек…
Батафсил...