Садир Жапаров: Ипотека квартираларини дастлабки бадалсиз бериш режалаштирилмоқда

Президент Садир Жапаровнинг айтишича, ипотека квартираларини дастлабки бадалсиз бериш режалаштирилмоқда.

«Кўп болали оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ёш мутахассисларга йиллик фоиз ставкаси 4 фоиз ва бошланғич бадалсиз ижтимоий ипотека бериш режалаштирилган. Бундай чегирма давлат хизматчилари ва ижтимоий соҳа ходимлари учун ҳам кўриб чиқилади», – деди президент МИКнинг 10 йиллигига бағишланган тадбирда.

Шунингдек, у оддий фуқароларга 8 фоизлик бошланғич тўловни тақдим этиш режалаштирилганини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ