Президент Сўўронбай Жээнбеков Улуғ Ватан урушининг 75 йиллиги ва Апрель инқилобининг 10 йиллиги муносабати билан амниция ҳақидаги қонунга имзолади. Қонунга биноан, жинояти учун қуйидагилар озодликка чиқарилади:
1) 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдадан катта аёллар;
2) I ва II гуруҳ ногиронлари;
3) икки нафардан кўп ёш болалари ёки I ёки II гуруҳ ногирон болалари бор оилаларда ёлғиз боқувчи бўлиб ҳисобланганлар;
4) енгил жиноятларни биринчи маротаба қилганлар;
5) ёлғиз оналар;
6) кўп болали аёллар;
7) ушбу қонун кучига кирган кунгача жазосини ўтамаган қисми бир йилдан оз муддатни тузгган аёллар ва вояга етмаганлар.
Шу билан биргаликда қонунда аминиция қўлланилмай диган жиноятлар тизмаси тасдиқланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўз кучига киради ва олти ой оралиғида бажарилиши зарур.
Қонуннинг муаллифлари 200дан ортиқ киши ҳибсдан озод қилинишини маълум қилишган.
Умум ҳисобда Қирғизистон қамоқхоналарида ҳозирда 9 500 маҳкум бўлиб, уларнинг 300 нафарга яқини аёллардир. Қариларнинг сони 250 киши.