Қирғизистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Жениш Разаков 1 ой муддатга тергов изоляторига жойлаштирилди

Собиқ бош вазир ўринбосари Жениш Разаков фирибгарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил сентябрь ойида ИИВга фуқаро А. Б. ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, 2017 йил кузида собиқ бош вазир ўринбосари Жениш Разаков ўзига ишонч қозониб, мансаб мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик ниқоби остида ундан 1 миллион доллар олиб кетган.

“Тўпланган материаллар асосида 2022 йил октябрь ойида Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 2023 йилнинг 24 январида Жениш Разақов ҳибсга олинган. Унга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Фирибгарлик» ва “Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бишкекнинг Первомайский туман суди унга нисбатан 24 февралгача пойтахтнинг 1-тергов изоляторида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади”, — дейилади департаментда.

Разаковга нисбатан эҳтиёт чораси пайшанба куни Бишкекнинг Первомайский туман судида кўриб чиқилиб, уни 24 февралгача 1-сонли тергов изоляторида сақлаш қарори қабул қилинди. Суд залига кириб, собиқ депутат Арзибек Буркановнинг аризаси асосида ҳибсга олинганини тасдиқлади. Унинг адвокати Айбек Омуровнинг айтишича, жиноий иш қўзғатишга асос йўқ.

Жениш Разаков 2012—2016 йилларда Боткен вилояти губернатори, кейин ҳукуматда бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017 йилда Хавфсизлик кенгаши котиби, 2018 йилда Президент маслаҳатчиси, 2018-2020 йилларда эса Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020 йил февраль ойида у оилавий сабабларга кўра нафақага чиққанини эълон қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ