Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилгани учун 15 та савдогар жаримага тортилди Бу ҳақда Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили Алтинбек Тенгизбоев маълум қилди.
Маълум бўлишича, 16-21 февраль кунлари Ўш вилоятида «Кўча савдоси» деб номланган тадбир ташкил этилган. Амалиёт давомида йўллар бўйлаб ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланган 15 фуқаронинг ҳар бирига Ҳуқуқбузарликлар кодекси бўйича 3000 сомдан жарима солинган.