Бир кун ичида 70 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Бу ҳақда республика тезкор штаби хабар берди.
Вируснинг янги ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
Бишкек шаҳри – 26
Чуй вилояти – 17
Ўш вилояти – 6
Норин вилояти – 3
Иссиқкўл вилояти – 10
Жалолобод вилояти – 3
Талас вилояти – 2
Боткен вилояти – 3
Бир кун ичида мамлакат бўйлаб 4 нафар тиббиёт ходими тожливирус юқтирганлиги аниқланди. Бир кун ичида 2 нафар шифокор касалхонадан, 4 нафари уй карантинидан чиқарилди.
Умуман олганда, республикада тиббиёт ходимлари орасида 4201 та COVID-19 касаллиги қайд этилган, улардан 4132 та шифокор тузалган.
Сўнгги 24 соат ичида 73 бемор COVID-19 дан тузалди:
Бишкек шаҳри – 34
Ўш шаҳри – 1
Чуй вилояти – 22
Норин вилояти – 4
Иссиқкўл вилояти – 9
Жалолобод вилояти – 2
Боткен вилояти – 1
COVID-19 касаллигидан 1 бемор вафот этди.
Тожливирус юқтирганларнинг умумий сони 85 689 тага етди. Улардан 82525 киши тузалиб, 1447 бемор вафот этди.