«Дўстлик» чегара постидаги вазият танқид қилинди

 Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов кеча, 17-февраль куни «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидаги вазият билан танишди.

 

Маълум бўлишича, янги замонавий назорат пункти қуриб битказилса, хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, коррупция механизмлари чекланади. Бундан ташқари, тадбиркорлар учун замонавий фитосанитария лабораториясининг ишга туширилиши экспорт ҳажмини ошириш имкониятини яратади. Навбат кутаётганларнинг кўплигини кўрган вилоят раҳбари чегарачиларнинг иши билан қизиқди. Чегарачилар бунда навбат пайдо бўлганини автоматлаштирилган механизмлар ва компютерлар электр энергиясининг кутилмаганда узилиши сабабли бузилганлиги билан изоҳлашди.

Санитария назорат пункти ёмон аҳволда бўлганини кўрган Жарасул Абдураимов  Ўш вилоят СЭС хизматига маблағ кўриб чиқилаётса ҳам  ечимини топмаган назорат пунктини таъмирлаш учун бир ой муддат берди.

Чегарадан ўтиш учун ПЗР анализини олиш ва унинг натижалари билан ўтиш талаби ўз кучида қолган. Шунингдек хизмат кўрсатиш соҳаси, назорат-ўтказиш пункти ҳудудидаги ноқонуний хусусий объектлар, маъсулияти тўғрисида саволларга жавоб беролмаган Қизил-Кишлоқ овул ҳукумати бошлиғи вазифасини бажарувчи М.Мақамбаевга огоҳлантириш берилиб, талабларга жавоб берадиган  жойлаштиришни ташкиллаштириш, фуқаролар учун тенг хизмат кўрсатиш сифатини ташкил этиш учун 1 ой муддат берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ