4-майда Қозоғистоннинг кўмаги билан Украина, Австрия, Венгрия, Чехия ва Словакиядан 29 нафар қирғизистонлик ватанга қайтиб келди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилди.
Маълумотда ёзилишича, Украина авиакомпаниясининг тижорий чартер рейси орқали Тараз шаҳрининг аэропортига Киев-Будапешт-Тараз йўналиши бўйича келган фуқаролар Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодимларининг назорати остида маҳсус транспорт орқали Бишкекка келтирилган. Қоидага биноан, ҳориждан келганлар кузатувга олинади.
Ҳукумат ҳориждаги фуқароларни ватанга қайтаришга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Шу кунларда Россиядан юзлаб фуқаролар Қирғизистонга қайтиша олмаяпди.