Қирғизистон ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни кўпайтиради

Қирғизистон ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Улуқбек Марипов бугун жонли эфирда маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, мамлакатда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилган.

 

«Мен бозорларни қидириб, халқ орасида муҳокама қилинаётган масалалардан тўлиқ хабардорман. Сўнгги ярим йил ичида ўсимлик мойи, гўшт, гуруч ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилди. Ўсимлик ёғи 163% га қимматлашди. Унинг сабаблари, нима ишлар қилинган, импорт нархи қимматлаганми? Мен буларнинг барчасини таҳлил қилдим ва ҳукумат аъзоларига кўрсатмалар бердим », – дейди у.

 

Мариповнинг айтишича, озиқ-овқат ярмаркасини кенгайтириб, ишлаб чиқарувчилар учун шароит яратиш орқали нархларнинг бироз пасайишини таъминлаш мумкин.

 

«Бундан ташқари, Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожланиш вазирлигидан нега ўзимиз маккажўхори, писта, сафсардан суюқ мойни ишлаб чиқара олмаймиз, деган савол қўйилди. Қирғизистон ўсимлик мойининг 85 фоизини импорт қилади, мен камида 50 фоизини ишлаб чиқаришни талаб қилдим. Вазирлик бу борада ишлайди », – деди Бош вазир.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ