Февраль ойида гўшт нархи 1,9 фоизга қимматлади

Қирғизистонда гўшт нархи қимматлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

 

11-февраль ҳолатига кўра, республикада мол гўшти нархи 2,77 сомга ёки 0,6 фоизга, қўй гўшти 8,17 сомга ёки килограмм учун 1,9 фоизга, от гўшти 2,29 сомга ёки 0,6 фоизга қимматлади.

 

Мол гўштининг энг қиммат баҳоси Ўш шаҳрида – 452,48 сом, энг қиммат қўй гўшти – Қора-Сувда – 470 сом, от гўшти – Норинда – 445,48 сомга сотилди.

 

Шу билан бирга мол ва қўй гўштининг минимал нархи Манас тумани Покровка қишлоғида 374,37 сомни, Қора-Сув шаҳрида от гўшти нархи 300 сомни ташкил этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ