Ўшдаги чегарада Ўзбекистондан келаётган фуқаролар ПЗР тести борлигини айтишмоқда

 Декабрь ойининг ўрталаридан бери Қора-Сув туманидаги «Дўстлик» чегара божхона постидан 734 киши ўтган. Бу ҳақда бугун Ўш вилоятида бўлиб ўтган 2020-йилдаги ижтимоий-иқтисодий натижаларга бағишланган йиғилишда Ўш касалликларни назорат қилиш ва санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокори Санталат Ўрўзбаева айтиб ўтди.

 

«Янги алгоритм ишга туширилгандан буён, декабрь ойининг ўрталарида чегарадан ўтган барча 734 фуқаронинг анализлари тоза чиқди. Бундан ташқари, Ўзбекистондан келган фуқаролар бироз тартибсизликлар келтириб, бўйсунмай қўйишмоқда. Чунки улар ўзларининг ПЗР анализлари бор эканини айтишмоқда », – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ