Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раҳбари Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.

 

Аввал хабар қилинганидек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси пора олганлиги учун муфтият (Ж.Б) бош бухгалтерига қарши судгача иш юритмоқда.

 

Текширув натижасида муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг зиёратчилар томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши муносабати билан молиявий қонунбузарликларга йўл қўйгани ва ушбу жиноятга алоқадорлиги тўғрисида далиллар топилди.

 

10-февраль куни муфтий жиноят содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган.

Айбловлар бўйича тергов олиб борилмоқда, натижада ушбу ишда иштирок этганларга ҳуқуқий баҳо берилади ва маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.

Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев 10-февраль куни истеъфога чиқди. Унинг ваколати шу йилнинг март ойида тугайди.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ