Туризмни ривожлантириш бўйича Ўшга энг йирик 3 компания келади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов бугун Ўш вилоятининг 2020-йилдаги ижтимоий-иқтисодий натижаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.
Унга кўра, улар ўз маблағлари ҳисобига туристик марказлар қурмоқчи.
“3 та йирик сайёҳлик компанияси келади. Новқат туманидаги Абшир-Ота ва Қора-Қўй деган жойни қараб чиқинг. Ўзган туманидаги Қора-Шўрўни қаранглар. Ушбу компаниялар ўз маблағлари ҳисобига кўп нарсаларни қурамиз деб айтмоқдалар », – деди Абдураимов.