«МХДҚ Хитойдан келган 47 та вагонни туширишга рухсат бермаяпти»

Темир йўл орқали  Хитойдан келган 47 та контейнер молларини Дўрдўй бозорига туширишга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мутасаддилари рухсат бермай қўймоқда. Бу ҳақда «Дўрдўй» савдо маркази касаба уюшма қўмитаси раиси Дамира Дўўлўталиева маълум қилди.

Унга кўра, барча юклар қирғизистонлик ишбилармонларга тегишли. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳодимлари юкларни текшириб кўришлари кераклигини айтиб, вагонларнинг очилишига қаршилик қилишмоқда.

– Хитой томони билан «Милан» деб номланган компания гаплашиб, 1000 та вагон сўраган экан. Улар фақат 100 та вагонга рухсат беришибди. Бироқ Қирғизистонга келганидан кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш хизмати юкларни текширамиз, деб вагонларни тушириштирмай қўймоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 8-февралда Аламедин станциясига Хитойнинг Урумчи шаҳридан 47 та контейнер товар келган. Уни кутиб олиш учун Бош вазир ўринбосари Артём Новиков ҳам иштирок этган. Новиковнинг айтишича, юклар қирғизистонлик ишбилармонларга тегишли бўлиб, сўнгги уч ой ичида президент Садир Жапаровнинг бош вазир бўлиб турган вақтидаги кўрсатмаларига биноан, юк етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш бўйича Хитой билан музокаралар олиб боришганини айтилган.

Ҳозирча тергов бўйича МХХ маълумот бермади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ