Ҳар куни 1 млн. доллардан қўшилиб турган. Давлат қарзларининг ўтган йилги ўсиши

Ўтган йили Қирғизистоннинг давлат қарзи деярли 350 миллион долларга кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, давлат қарзи ташқи ва ички (қимматли қоғозлар чиқарилиши) қарзларидан иборат. Ўтган йили у кўпиб бориб, май ойида биринчи марта 4,7 миллиард доллардан ошган. Июль ойида бу кўрсаткич 4,8 миллиардга етган.

 

Ўтган йил охиридаги маълумот (қавс ичида таққослаш учун 2019-йилнинг 31-декабрдаги маълумот берилди):

 

умумий давлат қарзи – 4 миллиард 928 миллион 67 минг доллар (346 миллион 940 мингга кўпайган);

 

ташқи қарз – 4 миллиард 850 миллион 730 минг (369,9 миллионга кўпайди);

ички қарз – 708 миллион 360 минг (28,2 миллионга камайган).

Шуни таъкидлаш керакки, ички қарз фақат доллар ўсиши билан камайди. Агар сом билан ҳисобласак, ички қарз 7,2 миллиард сомга кўпайиб, 58,5 миллиардни ташкил этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ