Буюк Британия қироличаси Елизавета II Садир Жапаровни табриклади

Қиролича Елизавета II Садир Жапаровни президентлик вазифага кириши билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Сизни президентлик вазифасига киришингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизга ва Қирғизистон халқига энг яхши тилакларимни тилайман. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар бундан кейин ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига умид қиламан», – дейилади хабарда.

 

Шу кунгача, 10 дан ортиқ мамлакат бошлиқлари ва ҳукуматлари раҳбарлари Президентни сайланиши билан табриклашган эди.

2021-йилнинг 10-январида Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтиб, унда Садир Жапаров ғолиб бўлган эди. Унинг инаугурацияси 28-январь куни бўлиб ўтиб, Жапаров расман ўз лавозимига киришди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ