Энди учоқлар Бишкекдан Москвага ҳафтасига олти марта қатнайди

8-февралдан бошлаб Қирғизистондан Россияга парвозлар сони кўпаяди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилган.

 

«8-февралдан бошлаб Москва-Бишкек рейси ҳафтасига бир рейсдан олтитагача кўпайтирилади», – дейилади хабарда.

 

Илгари, ҳафтада бир рейс амалга оширилиб турган эди.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу қарор тезкор штабнинг эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашгани, шунингдек, янги коронавирус инфекциялари кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича штабнинг кўрсатмаси асосида қабул қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ